Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм

Жакартада “Ўзбекистонга саёҳат” номли фото кўргазма

11.02.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Жорий йилнинг 7-17 февраль кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги “Истиқлол” музейида, “Ўзбекистонга саёҳат” номли фото кўргазма ташкил этилмоқда.

Яшил шаҳар мўъжизалари кишини ҳайратлантиради

11.02.2019ТуризмМанба: ЎзА

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Шаҳрисабз шаҳрига инфотур ташкил этилди.

Халқаро ҳунармандчилик фестивалига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

11.02.2019МаданиятМанба: ЎзА

Президентимизнинг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида“ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ҳар икки йилда бир марта Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади.

UNMCSR-SNC вакиллари “Ипак йўли” туризм халқаро университетига ташриф буюришди

04.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

“Ипак йўли” туризм халқаро университетига United Nations Maritime and Continental Silk Road Cities Alliance Smart City and New Industry Committee (UNMCSR-SNC) ташкилоти бош котиби жаноб Цзянбо Ву бошчилигида Хитой делегацияси ташриф буюрди.

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Истанбулдаги йирик EMITT 2019 сайёҳлик ярмаркасида намойиш этилди

01.02.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

31 январь куни Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Истанбулдаги йирик EMITT 2019 Шарқий-Ўрта ер денгизи, саёҳат ва туризм халқаро кўргазмасида намойиш этилди.

Мамлакатимизда саноат туризми ривожлантирилади

01.02.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сонли "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорининг тегишли бандларида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, корхона ва технологик жараёнлар тарихини акс эттирувчи тегишли экспозицияларни яратган ҳолда ўзбек, рус ва инглиз тилидаги экскурсовод хизматларини тақдим этиб ёшларни йирик саноат корхоналари фаолияти билан таништиришга йўналтирилган индустриал турларини, шунингдек ташриф буюрувчиларга эсдалик сертификатларни тақдим этган ҳолда алоҳида технологик жараёнларда иштирок этишларини ташкил қилиш кўзда тутилган.

Туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар мазмун-моҳияти етказилди

31.01.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамкорлигида туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида семинар ташкил этилди.

Тошкентда маҳаллий ва хорижий туристлар учун илк йўл кўрсатувчи Пилон ўрнатилди

31.01.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Мамлакатимизда илк бор сайёҳлар манзилларига тез ва осон етиб бориши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти “MEDIA LUX”​ хусусий корхонаси реклама агентлиги билан ҳамкорликда замонавий йўл кўрсатувчи пилон тажриба тариқасида "Ўзбекистон" меҳмонхонаси атрофига ўрнатди.

Ёшлар ўртасида, туризм соҳасидаги энг самарали бизнес лойиҳалар танловнинг якуний босқичи ҳақида

28.01.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ёшларнинг туризм соҳасидаги бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, самарали бизнес-режаларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш мақсадида танлов эълон қилинган эди.

ЮНЕСКО вакиллари Бухорода

26.01.2019МаданиятМанба: ЎзА
БМТ тизимидаги ЮНЕСКО ташкилотининг Бутунжаҳон моддий мерос маркази директори ўринбосари Ж.Хосаграхар бошчилигидаги делегация аъзолари тарихий меъморий обидаларнинг муҳофаза этилиши тажрибаси билан танишиш мақсадида Бухорода бўлди.

"Саноат Туризми" ёшлар орасида оммалашмоқда

24.01.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Саноат туризми бу бошқа йўналишларга қараганда нисбатан яқинда шаклланган сайёҳлик йўналишларидан бири ҳисобланади. Шунга қарамасдан бугунги кунда дунё бўйлаб бу йўналишга қизиқаётган сайёҳлар сони тобора ортмоқда. Ушбу янги йўналишда ҳам сайёҳлар қизиқарли дам олиш билан бир қаторда, технологик жараёнлар, ишлаб чиқариш хусусиятлари ва мутахассислар билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўлади.

Меҳмон уйлари ноанъанавий услубда иш олиб боради

24.01.2019ТуризмМанба: ЎзА

Ён-атрофга осилган шоҳи сўзаналар, хонтахта атрофидаги юмшоқ кўрпачалар, дастурхондаги сурхонча тансиқ таомлар...

“Зиёли шаҳар қиёфасини яратиш” бўйича илк таклиф берилди

24.01.2019ТуризмМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаментида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти вакиллари, экспертлар гуруҳи, тарихчи-олимлар, археологлар ҳамда таржимонлар иштирок этди.

“Jones Lang LaSalle Incorporated” (JLL) ва “Uzbekistan Ajlan&Bros Holding”​ компаниялари делегацияси Ўзбекистонда

24.01.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Жорий йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида “JLL”​ ва “Uzbekistan Ajlan&Bros Holding”​ (Саудия Арабистони) компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари в.б. У.Қосимхўжаев ва Россия ва МДҲ давлатларидаги “JLL”​ меҳмонхоналар бўйича департамент бошлиғи Т. Веллер ҳамда Ajlan & Brothers холдинг корпоратив алоқалар бўйича директори А. Алҳафафлар иштирок этишди.

Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти Япониядаги ватандошларимиз томонидан тарғиб этилди

23.01.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини Японияда кенг тарғиб қилиш, япон ёшларини мамлакатимиз ва унинг туризм имкониятлари билан яқиндан таништириш мақсадида “Fukuoka international centre”​ Халқаро ўқитувчилар жамоасининг Ўзбекистон бўйича вакили, ватандошимиз Маҳбуба Камолова Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда 200 га яқин талабалар ва уларнинг ота-оналари учун тарғибот тадбирини ташкил этди.