Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти Япониядаги ватандошларимиз томонидан тарғиб этилди

2019-01-23 | Туризм

Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини Японияда кенг тарғиб қилиш, япон ёшларини мамлакатимиз ва унинг туризм имкониятлари билан яқиндан таништириш мақсадида “Fukuoka international centre”​ Халқаро ўқитувчилар жамоасининг Ўзбекистон бўйича вакили, ватандошимиз Маҳбуба Камолова Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда 200 га яқин талабалар ва уларнинг ота-оналари учун тарғибот тадбирини ташкил этди.

Тадбир иштирокчиларига мамлакатимиз, халқимизнинг бой урф-одат ва анъаналари, миллий либослари, тарихий шаҳарлари, миллий таомлари ва бетакрор табиати ҳақида маълумотлар берилиб, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ўзида акс эттирган видеороликлар ҳамда фотосуратлар намойиш этилди.

“2014 йилдан буён Япония мактаблари, коллежлари, университетлари ва маданият уйларида Ўзбекистон ҳақида турли мавзуларда тақдимот ва тадбирлар ўтказиб келаман. Бунда, видеороликлар, расмлар, миллий рақсларимиз, миллий ўйинларимиз ва миллий либосларимиздан кўргазма сифатида фойдаланаман. Хар бир тадбирдан сўнг Японларнинг юртимиз маданияти, тарихи, турмуш тарзига бўлган қизиқишларининг ортганлигини ҳис қилардим.

Бу сафардаги тадбирни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этдик ҳамда Қўмита томонидан тақдим этилган Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи тарғибот материаллари, жумладан видеороликлар, расмлар ва бошқа воситалардан фойдаланилди. Тақдимотим жонли ва қизиқарли ўтди, шу билан бирга, шунинг гувоҳи бўлдимки, Ўзбекистон тингловчиларда туризм маскан сифатида қизиқиш уйғотди” – дейди Маҳбуба Камолова.

Шу билан бир қаторда, ҳамюртимиз М.Камолова билан биргаликда 2019 йил давомида шу каби бир қатор тадбирларни ташкиллаштириш режалаштирилган.

Қайд этиш жоизки, ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланган «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати консепцияси» ижроси доирасида ташкил этилиб, мамлакатнинг туристик салоҳиятини Японияда янада кенг тарғиб қилиш ҳамда ушбу йўналишда хориждаги ватандошлар билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться