Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Зиёли шаҳар қиёфасини яратиш” бўйича илк таклиф берилди
2019-01-24 | Туризм
Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаментида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти вакиллари, экспертлар гуруҳи, тарихчи-олимлар, археологлар ҳамда таржимонлар иштирок этди.
Йиғилиш пойтахтнинг “Маданий ва маърифий туризмни ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш” масалаларига бағишланди.
“Зиёли шаҳар қиёфасини яратиш”- бу Тошкент шаҳрида айнан зиёлиларни жалб эта оладиган, маданий-маърифий масканларни ўрганиш ва уларнинг рўйхатини шакллантиришдан иборатдир. Учрашув давомида шаҳарда “Зиёли шаҳар қиёфасини яратиш” бўйича илк таклифлар кўриб чиқилди.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати