Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туризм
АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича йирик акция ўтказилди 09.04.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиЎзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистоннинг Нью Йорк шаҳридаги Бош консуллиги ҳамда “Ватандош” диаспора ташкилоти томонидан, АҚШда Ўзбекистоннинг миллий туризм брендини оммалаштириш, ватандошлар билан яқин алоқаларни ўрнатиш ва Америка жамоатчилигига ўзбек халқининг бой тарихий-маданий мероси ҳақидаги маълумотларни етказиш мақсадида, “Ўзбекистонга саёҳат қил!” шиори остида йирик акция ўтказилди. |
Ўзбекистон “ҳалол туризм" салоҳиятининг халқаро даражадаги тарғиботи 08.04.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиТуркиянинг Анталия шаҳрида Исломий давлатлар статистик, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар ҳамда ўқув маркази — SESRIC ташкилоти ва Кастомону университети (Туркия) ҳамкорлигида II Халқаро “Ҳалол туризм" анжумани (II INTERNATIONAL TOURISM CONGRESS) бўлиб ўтмоқда. |
Термизда биринчи Халқаро бахшичилик фестивалиннг бошланишига саноқли соатлар қолди 04.04.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиТермизда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида биринчи Халқаро бахшичилик фестивалига тайёргарлик ишлари жадал кетмоқда. |
Таиландда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этишда ватандошларимиз фаол иштирок этишмоқда 04.04.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиЎзбекистоннинг туризм салоҳиятини фаол тарғиб қилиш ва мамлакатни танитишда хориждаги ватандошлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва кенгайтириш вазифасини амалга ошириш доирасида, ватандошларимиз томонидан Таиланд фуқаролари ҳамда ушбу мамлакатга ташриф буюрган хорижий сайёҳларни жалб қилиш бўйича ҳамкорликка эришилди. |
03.04.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2019 йилнинг 29 март – 1 апрель кунлари “Ипак йўли” туризм халқаро университетига Париж академияси вакилларидан академия ректори ёрдамчиси Леон Баптист, Бошланғич ва узлуксиз профессионал таълим бошқармаси раҳбари Пиерр Боденан, Европа ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси бош директори Франсуа Новил ва Париж Меҳмонхона иши мактаби халқаро бўлим бошлиғи Мишель Арбролар ташриф буюришди. |
Туризм соҳасида давлат ижтимоий буюртмасини ажратиш учун танлов эълон қилинди 02.04.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиЎзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида, туризм соҳасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов ўтказилмоқда. |
Германиянинг Мюнхен шаҳрида ватандошлар форуми бўлиб ўтди 02.04.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиЎзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон ёшлари умум жаҳон ассоциацияси томонидан, Мюнхен шаҳрида ватандошлар форуми ташкил этилди. |
Бухоро вилояти «саёҳатлар чорраҳаси»га айлантирилади 30.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиБухоро вилояти туризм соҳасида катта салоҳиятга эга. Бундан фойдаланиб, 2021 йилгача хорижий сайёҳлар сонини 2 баробар кўпайтириш, туризм хизматлари тушумини 350 миллион долларга етказиш режалаштирилган. |
29.03.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги Бугунги кунда, Ўзбекистонда мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини бутунжаҳон сайёҳлик маркази сифатида шакллантиришга қодир бўлган, туризм индустриясида юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. |
Тадбиркорларнинг меҳмонхона бизнесига ўсиб бораётган қизиқиши аниқ рақамларда 29.03.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиДавлатимиз Раҳбари томонидан соҳа ривожи йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқими тобора ортиб бормоқда. |
Сирожиддин Саййиддан ўзи таълим олган мактабга туҳфа 27.03.2019ЖамиятМанба: ЎзА19 март куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китоб мутолаасига қизиқишини ошириш масаласи кенг муҳокама қилинган эди. Ш.Мирзиёев ўз нутқида, жумладан, шундай деди: “Бош вазирдан бошлаб, туманлар раҳбарлари, барча депутатлар, келинглар, ўзимиз ташаббус кўрсатайлик ва ўзимиз ўқиган тумандаги мактабларга 10-20 тадан китоб совға қилайлик. Ҳамма ҳам китоб ўқийвермайди, бироқ ёшларимизга улар керак”. |
"Бухоро минораси" туристик мажмуаси ишга туширилди 27.03.2019ТуризмМанба: ЎзА“Bukhara tower” сайёҳларни чорламоқда. |
Бухорода “Насриддин Афанди” фестивали ўтказилади 26.03.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги1 апрель – Бутунжаҳон кулги кунини нишонлаш арафасида Бухоронинг тарихий ерларида “Насриддин Афанди” фестивалига старт берилади. |
Самарқандга 4 кунда 16 минг сайёҳ келди 26.03.2019ТуризмМанба: ЎзАМамлакатимизда эълон қилинган 4 кунлик дам олиш кунларида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрувчилар ортди. |
Пойтахт ҳокимлигида Япония делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди 25.03.2019ТуризмМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматиТошкент шаҳар ҳокимлигида Япониянинг Нагоя шаҳри ҳокимлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. |
25.03.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги Жорий йилнинг 24 март куни Лондон шаҳрида “Х Марказий Осиё анъанавий баҳор фестивали” ўтказилди. Унда 3 мингдан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Жумладан, Эрон, Озарбайжон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари, Британия оммавий ахборот воситалари, дипломатик ваколатхона вакиллари, Лондон университети ўқувчилари ҳамда ўзбекистонлик ватандошлар иштирок этишди. |
“Ипак йўли” туризм халқаро университети вакиллари Хунан университетига ташриф буюришди 25.03.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги2019 йилнинг 21 март куни, “Ипак йўли” туризм халқаро университети вакиллари Хитой Халқ Республикасининг Чаньши шаҳрида жойлашган йирик олийгоҳлар вакиллари билан учрашишди. |