Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм

Оилавий меҳмон уйлари сони ошмоқда

20.03.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бугунги кунга келиб, мамлакатимизда Оилавий меҳмон уйлари сони 137 га етиб, улардаги жойлар сони 1128 ни ташкил этмоқда. Оилавий меҳмон уйлари ташкил этилган ҳудудлар орасида Самарқанд вилояти етакчи бўлиб 25 та, Қашқадарё вилоятида 22 та, Тошкент вилоятида 22 та, Бухоро вилоятида 16 та, Сурхондарё вилояти 11 та, Тошкент шаҳрида 10 та, Хоразм вилоятида 8 та, Жиззах вилоятида 8 та, Навоий вилоятида 6 та, Қорақалпоғистон Республикасида 5 та, Фарғона вилоятида 3 та, Андижон вилоятида 1 тани ташкил этмоқда.

Тожикистон Республикаси туризм қўмитаси делегацияси Самарқандда

19.03.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Жорий йилнинг 15-17 март кунлари Тожикистон Республикаси Туризм қўмитаси делегация аъзолари (16 нафар) Самарқанд шаҳрига ташриф буюришди. Ташрифдан кўзланган мақсад икки давлат ўртасида туризм соҳасини босқичма-босқич ривожлантириш юзасидан тажриба алмашиш ҳамда Самарқанд вилоятида туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ҳисобланади.

Япониядаги ватандошларимиз Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этишга жалб этилмоқда

16.03.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Жорий йилнинг 11-16 март кунлари “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Япониянинг Токио ва Нагоя шаҳарларида ватандошларимиз иштирокида турли тадбирлар, шу жумладан давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда. Ушбу тадбирларда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурхонов иштирок этмоқда.

Бангладешда Ўзбекистон туризм салоҳияти тақдим қилинди

15.03.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ва Бангладеш Сайёҳлик компаниялари ассоциацияси ҳамкорлигида Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида мамлакатимиз туризм ва инвестициявий салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.

Қорақалпоғистонда туризм: Туроператорлар ва ОАВ учун янги сайёҳлик йўналишлари очилмоқда

14.03.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

14 -16 март кунлари Қорақалпоғистон ва Хоразмда туроператорлар ва ОАВ вакиллари учун инфо-турлар ташкил этилмоқда.

Оммавий ахборот вакиллари ва туроператорлар учун инфо-тур

14.03.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ҳамда 30-ноябрь куни ўтказилган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси йиғилиш баёнининг 108-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ҳунарманд уюшмаси томонидан 2019 йилги сайёҳлик мавсумига қадар Республикада фаолият юритаётган туризм соҳаси субъектлари ва республика оммавий ахборот воситалари вакиллари учун инфо-тур ташкил этиш вазифаси юклатилган.

Покистонда Ўзбекистон сайёҳлик маркази иш бошлади

06.03.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Тадбирда таъкидланишича, Ўзбекистон Покистон учун узоқ йиллар давомида тарихий сивилизация ўчоғи бўлган Марказий Осиё билан боғловчи ришта бўлиб хизмат қилган. Ушбу марказ Ўзбекистон–Покистон муносабатларини ривожланишига хизмат қилибгина қолмасдан. Ўз навбатида Покистон бўйлаб юртимиз туристик салоҳиятини кенг ёйишда муҳим аҳамият касб этади.

Туризм соҳасига қизиқаётган инвесторлар диққатига

06.03.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда инвестициялар жалб этишни қўллаб-қувватлайди.

​Пойтахтда “Смарт туризм” ривожланмоқда

05.03.2019ТуризмМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

​Сайёҳлар ўзига керакли маълумотни олишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, смартфонлардан фойдаланади.

Покистонда Ўзбекистон сайёҳлик ахборот маркази иш бошлади

05.03.2019ТуризмМанба: ЎзА

Покистонда Ўзбекистон сайёҳлик ахборот маркази ташкил этилди. Маросимда мамлакатимизнинг Покистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сиддиқов ҳамда Покистон иқлим ўзгариши вазири Зартаж Гул хоним сўзга чиқди.

Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳукуматлараро қўмитаси мажлиси

05.03.2019СиёсатМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида 4 март куни Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Япониядаги ватандошларимиз томонидан Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи қатор тадбирлар ташкил этилди

04.03.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан хориждаги ватандошлар билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш механизми йўлга қўйилди.

Президент Чортоқда туризмни ривожлантириш ва экологик шаҳар барпо этиш бўйича топшириқлар берди

01.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чортоқ туманида барпо этилаётган «Чортоқ ресортс» санаторий-соғломлаштириш маркази билан танишди.

Қадимий Ахсикент ёдгорлиги туризм манзилига айлантирилади

28.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент археологик ёдгорлик мажмуасини бориб кўрди. 

Хорижий экспертлар иштирокида мeҳмонхона бизнeсини ривожлантириш бўйича сeминар ташкил этилди

26.02.2019ТуризмМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд шаҳридаги ёшлар иттифоқи биносида вилоят ҳокимлиги туризмни ривожлантириш департаменти ва АҚШнинг Америка меҳмонхона институти (American Hotel & Lodging Educational Institute) билан ҳамкорликда семинар ўтказилди.