Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар ўртасида, туризм соҳасидаги энг самарали бизнес лойиҳалар танловнинг якуний босқичи ҳақида

2019-01-28 | Туризм

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ёшларнинг туризм соҳасидаги бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, самарали бизнес-режаларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш мақсадида танлов эълон қилинган эди.

Жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида ушбу танловининг сўнгги босқичи ўтказилди. Танловда республикамизнинг ҳудудларидан ташриф буюрган танловнинг биринчи саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган иштирокчилар ўз бизнес лойиҳалари билан қатнашишди ва ҳакамлар ҳайъати ҳузурида ҳимоя қилишди.

Танлов мезонлари асосида ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тегишли шартлар асосида энг кам иш ҳақининг 250 (икки юз эллик) баробаригача бўлган миқдорда пул мукофотлари ажратилади.

Шунингдек, лойиҳа самарадорлигини таъминлаш мақсадида Танлов ғолиблари Ўзбекистон-Япония маркази ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этиладиган туризм соҳасида бизнес юритиш ва бошқариш бўйича махсус ўқув курсларида таълим олиш имкониятига эга бўладилар.

Маълумот учун: танлов ғолиблари ҳақида маълумотлар http://uzbektourism.uz сайти ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться