Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Истанбулдаги йирик EMITT 2019 сайёҳлик ярмаркасида намойиш этилди
2019-02-01 | Туризм
31 январь куни Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Истанбулдаги йирик EMITT 2019 Шарқий-Ўрта ер денгизи, саёҳат ва туризм халқаро кўргазмасида намойиш этилди.
Мазкур тадбир дунёнинг энг яхши сайёҳлик кўргазмаларининг бешталигига киради ва ҳар йили соҳадаги 50 000дан ортиқ профессионалларни жалб этади.
Tüyap Fair Convention and Congress Center Istanbul Истанбул кўргазмалар залининг павильионида намойиш этилган миллий стенд Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳамда мамлакат сайёҳлик ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Туркия Республикаси маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой иштирок этиб, сайёҳлик тадбирларининг аҳамиятига тўхталиб, туризм ҳар битта давлатнинг иқтисодиётда етакчи йўналиши эканлигини айтиб ўтди.Шунингдек, “EMITT янги ҳамкорлар билан учрашиб, туризм соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва тенденциялар ҳақида кўпроқ билиш, бозор йўналишларини ўрганиш имконини беради”, – деб таъкидлади маданият ва туризм вазири.Тадбир доирасида ташкилотчилар билан EMITT FORUM ташкил этилиб, унда туризм саноатининг дунёвий ва минтақавий масалалари муҳокама этилди.
Кўргазманинг тўрт кунлик дастури доирасида тадбир иштирокчилари ўртасида панель сессиялар ва B2B ишчи учрашувларини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги