Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Jones Lang LaSalle Incorporated” (JLL) ва “Uzbekistan Ajlan&Bros Holding”​ компаниялари делегацияси Ўзбекистонда

2019-01-24 | Туризм

Жорий йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида “JLL”​ ва “Uzbekistan Ajlan&Bros Holding”​ (Саудия Арабистони) компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари в.б. У.Қосимхўжаев ва Россия ва МДҲ давлатларидаги “JLL”​ меҳмонхоналар бўйича департамент бошлиғи Т. Веллер ҳамда Ajlan & Brothers холдинг корпоратив алоқалар бўйича директори А. Алҳафафлар иштирок этишди.

Учрашувда “JLL”​ ва “Uzbekistan Ajlan&Bros Holding”​ компаниялари вакиллари туризм соҳасида туристик инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, меҳмонхона қурилиши бўйича ўзларининг компаниялари фаолияти ва энг яхши амалий ишлари ҳақида сўзлаб беришди. Шу билан бирга, делегация аъзолари шу куннинг ўзида мамлакатимиз сайёҳлик шаҳарлари бўлмиш: Бухоро, Самарқанд ва Хива шаҳарларида 3, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхона қуриш юзасидан лойиҳаларининг бизнес-режаларини тайёрлашга киришдилар.

Маълумот учун. “Ajlan & Brothers” ​гуруҳи эркаклар бош кийимлари ва тайёр матоларни ишлаб чиқариш билан машҳур ташкилот ҳисобланди. Гуруҳ маҳсулотларини ўзларининг заводларида ишлаб чиқаради, яъни ўзлари ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Кейинчалик Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Қатар ва Қувайтда каби дунёнинг бой шаҳарларида маҳсулотларини чакана нархларда сота бошлайди. 1979 йилдан бери “Ajlan & Brothers” ​ гуруҳи Саудия Арабистонида ва Форс кўрфазидаги араб давлатларида 45 та филиал ва 200 савдо дўконини очишга улгурган.

“JLL”​ эса молиявий ва интеграция профессионал кўчмас мулк хизматлари компанияси ҳисобланиб, ҳозирги кунда дунёнинг энг йирик компаниялари Фортуне 500 рўйхатига киритилган. Компаниянинг йиллик айланмаси 6,0 миллиард долларни ташкил этади. “JLL” компанияси ҳозирги кунда дунёнинг 80 та мамлакатида 280 дан ортиқ ўзининг корпоратив офисларига эга. Бугунги кунга келиб Компанияда 60 мингдан ортиқ ишчи ишлайди. Россияда ва МДҲ давлатларининг катта шаҳарлари: Москва, Санкт-Петербург ва Киевда ваколатхоналар очган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қулай инвестицион муҳитни яратиш, туризмни ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маълумотларнинг Саудия Арабистонигача етиб боргани, Ҳукуматимиз томонидан бой, табиий ва маданий-тарихий меросини тарғиб қилишга қаратилган ишларнинг самарали ташкил этилганидан дарак беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться