Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм

Ўзбекистон ва Қозоғистон: халқаро ва минтақавий туристик ахборот марказлари ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

17.06.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги делегатсияси 2022 йил 9–10 июн кунлари Қозоғистонда ўтказилган “Туркий давлатлар туристик ахборот марказларининг I-йиғилиши”да иштирок этди.

Ўзбекистонга Озарбайжонлик ижодкорлар ташриф буюрди

14.06.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ташрифнинг биринчи куни Озарбайжонлик делегация аъзолари, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, туризм салоҳияти, маданий мероси билан яқиндан танишдилар ва куннинг иккинчи ярмида “Тошкент санъат ҳафталиги” якуний тадбирида иштирок этишди. Ўзбекистонлик ёш ва ҳаваскор рассомларни ижодий ишларини томоша қилиб, ушбу санъат асарларини юқори баҳолашди.

Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинди

07.06.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 10 июнидан бошлаб Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрувчи кишилар учун авиақатновлар, чегарадош темир йўл станциялари ва автомобил ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишида коронавирус инфексияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Баҳодирлар Хивада куч синашди

06.06.2022ТуризмМанба: ЎзА

Ўзбекистоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири Хивада “Паҳлавон Маҳмуд – Баҳодирлар ўйини“ II Халқаро турнири якунланди.

Президентлар Хивани зиёрат қилди

03.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Ичан қалъадаги тарихий обидаларни зиёрат қилди.

Халқаро фестиваль ғолибларига 45 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари топширилади

22.05.2022ТуризмМанба: «Халқ сўзи»

Бухоро шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ғолиблари 12 та номинация бўйича тақдирланадилар.

Наманганда гул сайли бошланди

22.05.2022МаданиятМанба: «Халқ сўзи»

Айни кунда бутун Ўзбекистон, қўшни республикалар, узоқ ва яқин давлатлар нигоҳи Наманганга қадалган. Бу йил сайин нуфузи ортиб бораётган Халқаро гуллар фестивали тантаналари билан боғлиқ.

Ўзбекистон Давлат санъат музейида “Халқаро музейлар куни”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

18.05.2022МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бугун, 18 май куни Ўзбекистонда Халқаро музейлар куни муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Давлат санъат музейида “Халқаро музейлар куни”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ички туризмни ислоҳ этиш борасида махсус семинарлар ташкил этилмоқда

11.05.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Республика иқтисодиётида туризмни стратегик даражага кўтариш, ички туризм хизматларини диверсификация қилиш ва ҳажмини кескин кўпайтириш, фуқароларни мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан таништириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, замонавий хизматлар инфратузилмасини жадал ривожлантириш, шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш ва уларнинг даромад манбаини кенгайтириш борасида тизимли иш жараёни йўлга қўйилмоқда.

Термизда Х асрга оид Салжуқийларнинг тилла тангалари топилди

10.05.2022МаданиятМанба: «Халқ сўзи»

Термиз тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Улкан Эралиев боғни суғориш чоғида ердан сариқ металл парчасини топиб, Термиз археология музейига мурожаат қилди.

Хивада “Лазги” халқаро фестивали якунланди, ғолиблар эълон қилинди

30.04.2022МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

25-30-апрель кунлари Хивада илк бор ўтказилган “Лазги” халқаро рақс фестивали якунланиб, рақс танловининг ғолиблари аниқланди.

Туризмни ривожлантириш имкониятлари кўрсатиб ўтилди

27.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 апрель куни туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Эрондаги масжид деворидан Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий битиклари топилди

14.04.2022МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Эронда Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий битиклари аниқланди.

Осиё сузиш федерацияси билан икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

12.04.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Шу кунларда Осиё сузиш федерацияси бош котиби жаноб Таҳа Сулаймон ал-Кишри амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Бош вазир ўринбосари Падангда “Бойсун баҳори”га кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишди

11.04.2022МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари — Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Бойсун туманидаги Паданг кенгликларида бўлиб, жорий йилнинг 7-8 май кунлари ўтказиладиган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига кўрилаётган тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.

“Lonely Planet” Ўзбекистонни ташриф буюришга арзийдиган давлатлар қаторига киритди

07.04.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Дунёга машҳур “Lonely Planet” нашри Ўзбекистонни май ойида кам ҳаражат эвазига “саргузаштли саёҳат” туркуми доирасида ташриф буюришга арзийдиган давлатлар рўйхатига киритди.

Туркиялик меҳмонлар Хивани зиёрат қилди

30.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Режеп Таййип Эрдоған Хивадаги Ичан қалъага ташриф буюрди.