Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Давлат санъат музейида “Халқаро музейлар куни”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

2022-05-18 | Маданият

Бугун, 18 май куни Ўзбекистонда Халқаро музейлар куни муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Давлат санъат музейида “Халқаро музейлар куни”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, вазирлик ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори Шаҳриёр Нуруллоев ва бошқа мутасаддилар кириш сўзи билан очди.

Бугун мамлакатимиздаги барча музейларнинг кўргазма майдонига кириш учун тўлов бекор қилинди. Шу куни Ўзбекистон музейларида ўнлаб байрам дастурлари, янги кўргазмалар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўзбекистоннинг барча аҳолиси ва меҳмонларини Ўзбекистон музейларининг тарихий композицияларидан баҳраманд бўлишга таклиф қиламиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться