Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хивада “Лазги” халқаро фестивали якунланди, ғолиблар эълон қилинди

2022-04-30 | Маданият

25-30-апрель кунлари Хивада илк бор ўтказилган “Лазги” халқаро рақс фестивали якунланиб, рақс танловининг ғолиблари аниқланди.

Ушбу ранг-баранг тадбир UNESCOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги Маданият вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбир доирасида рақс санъатига бағишланган павилёнлар ташкил этилиб, чолғу асбоблари, либослар намойиши бўлиб ўтди.
 
Фестивалда 30 давлатдан 190 дан ортиқ рақс санъати усталари ва ихлосмандлари, профессионал рақс жамоалари, санъатшунос олимлар, таниқли маданият арбоблари иштирок этди.
 
Фестиваль доирасида ўтказилган рақс танловида 18 давлатдан 169 нафар иштирокчи қатнашди. Танлов иштирокчилари олти нафар профессионал экспертдан иборат халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.
 
Танлов ғолиблари:
III ўрин: Сербиянинг “Свети Дорди”, Мисрнинг “Танура” ансамбллари ҳамда Қирғизистоннинг “Шаттик”, Туркиянинг “Инегал” рақс жамоалари.
 

 
Якка тартибдаги раққослар орасидан ҳакамлар ҳайъати Россия вакилалари Кристина Коврова ва Никита Груздевая ҳамда испаниялик Нерея Фернандесни танлади.
 
II ўрин: Ўзбекистон давлат филармониясининг “Навбаҳор” ансамбли ва Фикрат Аминов номидаги ашула ва рақс ансамбли (Озарбайжон).
 

 
Энг яхши ссенография учун иккинчи ўринни “Зебо” (Тожикистон) ансамбли ва “Ўзбекистон” рақс ансамбли эгаллади.
 
Якка тартибдаги раққослар тоифасидан Нита Мисра (Ҳиндистон) ва Феруза Ахатова (Ўзбекистон) иккинчи ўринни эгаллади.
 
I ўрин: “Тумор” ансамбли (Ўзбекистон).
 

 
Ушбу номинация бўйича энг яхши саҳна кўриниши Болгариянинг “Пирин” рақс ансамблига топширилди.
 
Якка тартибдаги ижрочилар ўртасида биринчи ўринни қозоғистонлик Гулнур Қосимбек ва ўзбекистонлик раққос Шерзод Кенжабоев эгаллади.
 
 
Мусобақанинг Гран-приси – ҳамюртимиз Дилноза Ортиқовага насиб этди.
 
 
Маълумот учун, “Лазги” халқаро рақс фестивали Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 28 сентябрда имзоланган қарорга кўра Хивада ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться