Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро фестиваль ғолибларига 45 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари топширилади

2022-05-22 | Туризм

Бухоро шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ғолиблари 12 та номинация бўйича тақдирланадилар.

Тадбир ташкилотчиларининг журналистлар билан ўтказган матбуот анжуманида ана шу ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланишича, «Энг яхши заргарлик ташкилоти», «Энг яхши зардўзлик ташкилоти», «Энг яхши зардўз», «Энг яхши заргар» номинациялари ғолибларига махсус дипломлар ва 5 минг АҚШ долларидан пул мукофоти топширилади. Қолган йўналишлар ғолибларининг ҳар бири 3 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Ботир Шаҳриёров, «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев ва Бухоро шаҳри ҳокими Жамол Носиров қатнашган тадбирда журналистлар фестиваль бюджети, тадбирдан кутилаётган самарадорлик билан ҳам қизиқди.

Маълум қилинишича, фестиваль учун салкам 14 миллиард сўм маблағ ажратилган. Улар тенг улушда республика ва маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилмоқда.

— 2019 йилда юртимиз, жумладан, Бухорога энг кўп сайёҳ ташриф буюрган, — дейди Ботир Шаҳриёров. — Ўшанда қадимий шаҳарга 3 миллион 600 минг нафар сайёҳ келганди. Уларнинг 630 минг нафарини хорижий меҳмонлар ташкил қилган. Сайёҳликдан 32 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад кўрилди.

Пандемия сабабли бутун дунёда сайёҳлик соҳаси жиддий зиён кўрди. Аҳвол аста-секин изга тушмоқда. Умуман олганда, мазкур фестивалнинг юртимизга сайёҳларни жалб этиш борасидаги аҳамияти жуда катта. У Бухоронинг сайёҳлик салоҳияти ошишига хизмат қилади.

Тадбирда диққатга молик яна бир далил тилга олинди. Фестивалга хорижий ҳунармандлар томонидан 21 килограмм кумуш, 10 килограмм тилла буюмлар олиб келинган. Агар улар сотиладиган бўлса, фестиваль ўтаётган ҳудудда ташкил қилинган божхона пости шохобчаси ходимлари томонидан расмийлаштирилади, давлат божи ундирилади. Бу ҳам фестиваль иқтисодий самарадорлигининг бир қирраси саналади.

Истам ИБРОҲИМОВ

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться