Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ички туризмни ислоҳ этиш борасида махсус семинарлар ташкил этилмоқда

2022-05-11 | Туризм

Республика иқтисодиётида туризмни стратегик даражага кўтариш, ички туризм хизматларини диверсификация қилиш ва ҳажмини кескин кўпайтириш, фуқароларни мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан таништириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, замонавий хизматлар инфратузилмасини жадал ривожлантириш, шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш ва уларнинг даромад манбаини кенгайтириш борасида тизимли иш жараёни йўлга қўйилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 30 апрель куни қабул қилинган “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
 
Шу кунларда қарор ижросини ўз вақтида сифатли таъминлаш чораларини кўриш бўйича Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ҳудудларда фаолият кўрсатаётган мутасадди ходимлар учун 7 кунлик махсус ўқув курси ташкил этилмоқда.
 
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар ҳокимларининг туризм ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосарлари, ҳудудий маданий мерос бошқарма бошлиқлари ҳамада ҳудудларнинг Иқтисодий тараққиёт бошқармалари ва Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўлимлари бошлиқлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари, илғор тажрибага эга тадбиркорлардан иборат жами 230 нафар тингловчи қатнашмоқда.
 
Семинар аввалида Туризм ва маданий мерос вазири А. Абдуҳакимов сўзга чиқиб, жойларда ҳокимликлар томонидан меҳмонхона, музей, маданий мерос объектлари, транспорт, йўллар, сервис, овқатланиш жойларини туристларни қабул қилишга тайёрлаш борасидаги камчиликларни бартараф этиш зарурлигини қайд этди:
 
“Йил якунига қадар президентимиз томонидан соҳа учун белгилаб берган бир қатор устувор вазифаларимиз бор. Жумладан, ҳар бир вилоятда туристларни ўзига “магнитдай” жалб қиладиган камида 20 миллион долларлик 1 тадан йирик лойиҳаларни бошлаш, жорий йилда ички туризм оқимини камида 10 миллионга етказиш ҳамда ҳудудларда 186 та халқаро ва маҳаллий фестиваллар ташкил этиш орқали, жорий йилда камида қўшимча 1 миллион хорижий ва 5 миллион нафар ички туристларни жалб қилиш бўйича бор имкониятларимизни ишга солишимиз керак. Бу борада соҳада етарли потенциал мавжуд”, - деди А. Абдуҳакимов.
 
Ўқув курслари якунида манфаатдор вазирлик ва идоралар масъул ходимлари иштирокида туризмга ихтисослашган ҳар бир туман (шаҳар) ҳамда маҳаллалар кесимида “Йўл харитаси” лойиҳалари ишлаб чиқилиши кўзда тутилган бўлиб, курс якуни бўйича уларнинг тақдимоти ўтказилади.
 
Семинарнинг ҳар бир кунида туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари ва соҳа олдидаги муҳим вазифалар бўйича вазир ўринбосарлари Б.Шаҳриёров, Н. Зикриллаев ва бир қатор хорижлик экспертлар ҳамда профессор-доцентлар томонидан марузалар ташкил этилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться