Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Lonely Planet” Ўзбекистонни ташриф буюришга арзийдиган давлатлар қаторига киритди
2022-04-07 | Туризм
Дунёга машҳур “Lonely Planet” нашри Ўзбекистонни май ойида кам ҳаражат эвазига “саргузаштли саёҳат” туркуми доирасида ташриф буюришга арзийдиган давлатлар рўйхатига киритди.
Мақолада бетакрор меъморий обидалари, мадрасалари, мақбаралари ва қабристонлари билан сайёҳларни ўзига тортадиган тарихий шаҳарлар тилга олинди. Ўзбекистон баҳорнинг сўнгги ойида, айниқса, ўнлаб тематик фестиваллар ўтказиш режалаштирилганида гўзал.
“Ажойиб об-ҳавода Ипак йўли карвонсаройини томоша қилинг. Ипак йўли. Зираворлар. Минг йиллар давомида Марказий Осиёнинг маданий юраги бўлган бу ерга саёҳат қилишда шубҳасиз романтик ҳисларни туйиш мумкин. Бу, айниқса, мозаик мақбаралар, масжид ва мадрасалар билан жилваланаётган Ўзбекистоннинг учта тарихий шаҳри – Самарқанд, Бухоро ва Хивага тааллуқлидир.
Май ойининг охирида Бухорода бўлиб ўтадиган “Ипак ва зираворлар фестивали” ўзининг гиламдоъзлари, ёғоч ўймакорлари, созандалар ва рассомлар ижоди маҳсулотлари билан машҳур. Дарҳақиқат, май Ўзбекистонга ташриф буюриш учун энг зўр ойдир. Мамлакат об-ҳавоси диққатга сазовор жойларини томоша қилиш учун қулай шароит яратиб, лола ва ўрик гуллари эса манзарани янада жонлантиради”.
Маълумот учун: “Lonely Planet” – халқаро нашриёт компанияси бўлиб, 1972 йилда Австралияда ташкил этилган. У кам ҳаражатли саёҳатлар бўйича махсус қўлланмалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган биринчи расмий нашриётлардан бири ҳисобланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги