Термизда биринчи Халқаро бахшичилик фестивалиннг бошланишига саноқли соатлар қолди
Термизда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида биринчи Халқаро бахшичилик фестивалига тайёргарлик ишлари жадал кетмоқда.
Шаҳарда маданият ва инфратузилмалар обектлари тайёрланди – ташриф учун Термиз археология музейи очилди, шаҳар аеропортининг янги терминали ишга тушмоқда, марказий кўчалар ободонлаштирилди, жамоат жойларида санитария-гигиена обектлари ўрнатилди.
Қисқа вақт ичида, Термиздаги “Болажон” маданият ва истироҳат боғида ҳар бир вилоятнинг миллий қиёфаси - халқ амалий ва тасвирий санъати намуналари, миллий таомлар ва либослар акс эттирилган Ўзбекистон вилоятларининг кўргазмали стендлари ўрнатилган.
Қайд этиш керакки, сайёҳлар кўмак тариқасида ва ҳавфсизлик мақсадида Термиздаги фестивал вақтида туристик полиция ишлайди.
Бундан ташқари, фестивални тезкорлик билан ёритиш учун Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилояти ахборот-кутубхона марказида дунёнинг 20 мамлакатидан 30дан ортиқ журналистлар, шунингдек Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакиллари ишлайдиган матбуот маркази ташкил этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги