Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм соҳасида давлат ижтимоий буюртмасини ажратиш учун танлов эълон қилинди

2019-04-02 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида, туризм соҳасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов ўтказилмоқда.

 

ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни талаб қилувчи давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари, давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалари

Давлат буюртмачиси

Маблағ 

(млн. сўм)

1.

Устувор йўналиш: Мамлакатнинг туризм салоҳиятини ошириш, тарихий-маданий меросни кенг тарғиб этиш.

Мақсад: Мамлакатимиз аҳолисининг ички туризм бўйича сайёҳлик фаоллигини ошириш, республика ҳудудлари билан боғлиқ тарих ҳақида маълумотга эга бўлиш орқали уларда Ватанга содиқлик ҳиссини уйғотиш.

Вазифалар:

аҳолининг ички туризм бўйича сайёҳлик фаоллигини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил қилиш;

туризмни ривожлантиришга қаршилик қилаётган барча ғов ва тўсиқларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;

аҳолининг ички туризм фаоллигини оширишга қаратилган видеоролик яратиш ва уни ОАВ орқали ёритиш;

аҳолини ички туризмга чорлашга йўналтирилган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!”, “Мен Ватанимни севаман”, “Биз оилавий саёҳатчилармиз” каби шиорлар остида фестиваллар ва бошқа йирик тадбирларни ташкил этиш.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

150

2.

Устувор йўналиш: Тарихий обидаларни, яхши ўрганилмаган маданий объектлар тўғрисида тўлақонли маълумотларни тўплаш ва уларни интернет ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

Мақсад: Республикамиздаги муқаддас қадамжолар ва тарихий обидаларни, яхши ўрганилмаган маданий объектлар тўғрисида тўлақонли маълумотларни тўплаш, уларни ОАВ, шу жумладан, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш орқали аҳоли хабардорлигини ошириш, уларда Ватанимиз тарихини ўрганишга бўлган қизиқишини юксалтириш.

Вазифалар:

мамлакатимиз бўйлаб муқаддас қадамжолар ва тарихий обидалар, яхши ўрганилмаган маданий объектлар тўғрисида тўлақонли маълумотларни тўплаш мақсадида, соҳа мутахассисларидан иборат гуруҳ ташкил қилиш ва маълумот тўплаш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш;

тўпланган маълумотларни ОАВ, шу жумладан интернет ва ижтимоий тармоқларда аҳолига тушунарли ва қизиқарли тарзда кенг ёритиш, шунингдек ушбу маълумотлар асосида қисқа видеороликлар тайёрлаш ва намойиш этиш;

мамлакатнинг туризм салоҳиятини янада очиб бериш, янги туризм йўналишларини тарғиб қилиш бўйича тадбирлар (медиа тур, инфо тур ва бошқа) ташкил қилиш;

мамлакатдаги 14 та ҳудудининг ҳар бири учун ўзига хос ҳудудни тасвирловчи маҳсулот яратишга қаратилган танлов ташкил этиш ва номинациялар бўйича ғолибларни рағбатлантириш.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

250

 
 
Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:

ижрочи ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;

давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ижрочи ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлиги;

ижрочи ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий, кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;

ижрочи ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги;

лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжатларига тўлиқ риоя этиш.

Давлат ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:

  1. Ариза тақдим этаётган ННТ, фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  2. www.fundngo.uzсайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

Ҳужжатлар 2019 йил 28 мартдан 30 апрелгача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.

Ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди” номига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 формат) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100163, Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 43-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться