Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германиянинг Мюнхен шаҳрида ватандошлар форуми бўлиб ўтди

2019-04-02 | Туризм

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон ёшлари умум жаҳон ассоциацияси томонидан, Мюнхен шаҳрида ватандошлар форуми ташкил этилди.

Унда, Германиянинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган 300 дан ортиқ ватандошларимиз, Мюнхен шаҳрида туризм соҳасида фаолият юритувчи компаниялар вакиллари иштирок этишди.

Форумдан кўзланган асосий мақсад – Германияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва таҳсил олаётган ватандошлар билан мулоқот қилиш, улар билан Ўзбекистонни янада ривожлантириш, кенгроқ танитиш ҳамда мамлакатнинг туризм салоҳиятини фаол тарғиб қилиш йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Тадбир давомида, Ўзбекистон ёшлари умум жаҳон ассоциацияси томонидан, хорижда истиқомат қилаётган ўзбек диаспораси фарзандларига халқимиз тарихи, урф-одатлари, миллий қадриятларини, жумладан, ўзбек тили ва адабиётини чуқур ўргатиш мақсадида, форум иштирокчиларига бир қатор ўзбек болалари адабиёти китоблари ҳадя этилди ҳамда ўзбек тили ва миллий рақс тўгаракларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Форум доирасида, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи тақдимот ўтказилди, шунингдек, ўзбек миллий таомлари, жумладан палов тайёрланиб, тадбир иштирокчиларга улашилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, форумда фаол ватандошларимиз Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларда, шу жумладан, мамлакатнинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилишда ватандошлар ролини янада ошириш бўйича ўз ғоя ва ташаббусларини илгари суришди.

Хусусан, Германияда ўзбекистонлик ватандошлар жамиятини ташкил этиш таклифи билдирилди ва атрофлича муҳокама қилинди. Хорижда бу каби жамиятларнинг тузилиши, маҳаллий аҳолига Ўзбекистон ҳақида кўплаб маълумотларни тақдим этиш ва сайёҳларни жалб этишда муҳим ўрин тутади.

Ташриф давомида, Мюнхен шаҳрида тиббиёт туризми билан шуғулланувчи компаниялар вакиллари билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистоннинг тиббиёт туризмини ривожлантириш борасида икки томонлама ҳамкорлик қилиш, қўшма дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться