Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм соҳасида малакали кадрларни тайёрлашда Ўзбекистон ва Германиянинг таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга эришилди

2019-03-29 | Туризм

Бугунги кунда, Ўзбекистонда мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини бутунжаҳон сайёҳлик маркази сифатида шакллантиришга қодир бўлган, туризм индустриясида юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан, ўтган йили Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” туризм халқаро университети очилганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ривожланган давлатларнинг туризм соҳасидаги етакчи таълим муассасалари тажрибасини жорий қилиш мақсадида, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси делегацияси Германияга ташрифи давомида, “Ипак йўли” туризм халқаро университети ва Дрезден амалий фанлар университети ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур келишув доирасида, туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ўзаро амалий тажриба алмашиш ҳамда кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Дрезден амалий фанлар университети талабалари билан ўтказилган учрашувда, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи У. Саидов Ўзбекистонда туризм соҳасида бўлаётган ўзгаришлар, Европа мамлакатлари фуқаролари учун виза режими янада соддалаштирилиши ва бекор қилиниши, шунингдек, Ўзбекистоннинг бой маданияти ва тарихи ҳақида ҳамда ёшлар туризмини ривожлантириш, инвестиция киритиш учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берди.

Учрашув якунида, Дрезден амалий фанлар университети талабалари Ўзбекистонда туризмнинг янги йўналишлари, жумладан, тоғ, экстремал ва ёшлар туризми бўйича катта қизиқиш билдиришди, шунингдек, Ўзбекистонга сайёҳларни жалб қилиш ва туризмни ривожлантириш бўйича ўзларининг амалий таклифларини илгари суришди. Шу билан бирга, талабалар таътил давомида, мамлакатимизга ташриф буюриш истаги борлигини таъкидлашди.

“Германияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, қўшма тадқиқотларда иштирок этиш ҳамда талабалар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш масалаларида германияликлар “Ипак йўли” туризм халқаро университети билан ҳамкорлик қилишга тайёр” – дейди Дрезден амалий фанлар университети ректори Кристоф Шольц.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться