Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорларнинг меҳмонхона бизнесига ўсиб бораётган қизиқиши аниқ рақамларда

2019-03-29 | Туризм

Давлатимиз Раҳбари томонидан соҳа ривожи йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқими тобора ортиб бормоқда.

Ўз навбатида сайёҳлар оқимининг кескин ортиб бориши ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари томонидан янги туризм объектлари ташкил этишга туртки бўлиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудудларда жами 2 038 ўринли 40 та жойлаштириш воситалари (меҳмонхона) қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 451 ўринли 10 та, Бухоро вилоятида 160 ўринли 6 та, Самарқанд вилоятида 108 ўринли 4 та, Хоразм вилоятида 430 ўринли 9 та меҳмонхоналар фойдаланишга топширилди.

Бунинг натижасида бугунги кунда республикадаги жойлаштириш воситалари (меҳмонхона) сони 966 тани ташкил етиб, улардаги ўринлар сони 43 423тага етди.

Шунингдек, ҳудудлардан олинган маълумотларга кўра, айни кунларда 14 634 ўринли 138 та жойлаштириш воситалари шу жумладан, 13 196 та ўринли 3 ва 4 юлдузли 93 та жойлаштириш воситаларини қуриш ишлари давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться