Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон “ҳалол туризм" салоҳиятининг халқаро даражадаги тарғиботи

2019-04-08 | Туризм

Туркиянинг Анталия шаҳрида Исломий давлатлар статистик, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар ҳамда ўқув маркази — SESRIC ташкилоти ва Кастомону университети (Туркия) ҳамкорлигида II Халқаро “Ҳалол туризм" анжумани (II INTERNATIONAL TOURISM CONGRESS) бўлиб ўтмоқда.

Анжуманнинг иккинчи кунида ҳам БЖТТ “Ипак йўли офиси" УК директори М. Мирзахидов томонидан Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимоти намойиш этилди. Тақдимотда, асосан, Ўзбекистоннинг туризм, хусусан зиёрат ва ҳалол туризм салоҳиятини ошириш борасида амалга ошириаётган ишлари ва уларнинг натижасида яратилган имкониятларга эътибор қаратилди.

“Ўзбекистонда ҳалол туризм салоҳиятининг ривожи: Миллий тажриба ва хорижий амалиётни жорий этиш” мавзусида ўтказилган тақдимотда мамлакатимизга хорижий инвесторлар ва туристлар оқимини янада ошириш бўйича хорижий ҳамкорларга батафсил маълумотлар берилди. Тақдимотда берилган маълумотлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда сўзга чиққан хорижий иштирокчилар ҳалол туризм соҳасида Ўзбекистоннинг имкониятлари жуда кенг эканини таъкидлаб, юртимиз улар учун ҳам юқори салоҳиятга эга янги бозор эканини ва ҳамкорликларни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирдилар.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ҳалол туризм соҳасида мамлакатимизнинг улкан салоҳиятини ва бу халқаро жамоатчиликни қизиқтираётганини, мазкур бозорга кириш орқали юртимизга туристлар оқимини янада ошириш имкониятлари мавжудлигини инобатга олган ҳолда, мазкур соҳадаги қонунчилик базасини яратишга ҳамда зарурий инфратузилмани барпо этишга янада кўпроқ эътибор қаратиш лозим.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться