Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм

Ўзбекистон халқаро миқёсда Ислом маданияти бешиги сифатида тарғиб қилинади

14.06.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққулов «Жаҳоннинг энг пешқадам 500 нафар мусулмон кишиси» рейтингидан ўрин олган Буюк Британия жамоат арбоби Аҳмад Салим билан Ўзбекистонни Ислом маданияти бешиги сифатида халқаро миқёсда тарғиб қилишга доир келишувга эришди.

Туризм соҳасида давлат ижтимоий буюртмаларини ажратиш бўйича танлов якунлари эълон қилинди

13.06.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида туризм соҳасида давлат ижтимоий буюртмаларини ажратишга доир 2019 йилнинг март-апрель ойларида ўтказилган танлов якунлари эълон қилинди.

Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари туристларга нисбатан жиноят содир этилишига йўл қўймаган

12.06.2019ТуризмМанба: ЎзА

Бу ҳақда пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “Хавфсиз туризм” концепцияси доирасида амалга оширилган чора-тадбирларга бағишлаб ўтказган матбуот анжуманида айтилди.

259 моддий маданий мерос объектига жиддий зарар етган

12.06.2019ТуризмМанба: ЎзА

Ўзбекистонга туристлар оқимини янада ошириш учун моддий маданий объектларнинг бугунги ҳолати ҳам катта роль ўйнайди, албатта. Шундан келиб чиқиб юртимиздаги археологик объектларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудлардаги моддий маданий мерос объектларни тўлиқ инвентаризация, муҳофаза қилиш ва фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм соҳасидаги жамоат ташкилотларини институционал қўллаб-қувватлаш учун аризалар қабул қилиниши бошланганлигини эълон қилади

12.06.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризм соҳасида фаолият юритаётган жамоат ташкилотлари (айни вақтда институционал қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошираётган ташкилотлардан ташқари) томонидан аризалар www.uzbektourism.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматовнинг миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўзлаган нутқи

11.06.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

ТИВ фаолияти ўтган давр мобайнида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида акс эттирилган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг кўрсатма ва топшириқларини бажаришга қаратилди.

SITIF: Ўзбекистон миллий стенди ташкилотчилар томонидан юқори баҳоланди

10.06.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Жанубий Кореяда ўтказилган Seoul International Tourism Industry Fair (SITIF) 34-Халқаро сайёҳлик кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди ёрқин намойиши учун алоҳида эътироф этилди. Хусусан, Ўзбекистон делегацияси кўргазманинг энг фаол иштирокчисига бериладиган махсус ёрлиқ билан тақдирланди.

Хивада дунё полвонлари поезд локомотивини тортиб куч синашди

10.06.2019СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
Хива шаҳрида илк бор полвонлар пири Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ўтказилаётган “Баҳодирлар ўйинлари” халқаро турнирининг ҳал қилувчи иккинчи кунги беллашувлари бошланди.

SITIF: Ўзбекистон Осиё минтақасининг энг йирик халқаро кўргазмаларидан бирида иштирок этмоқда

07.06.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

6-9 июнь кунлари Жанубий Кореяда “Seoul International Tourism Industry Fair” (SITIF) 34-Халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, унда Ўзбекистон ҳам ўзининг миллий стенди билан иштирок этмоқда.

Жиззах вилоятида оилавий меҳмон уйлари сони кескин ошмоқда

01.06.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Сўнги пайтларда Жиззах вилоятига ташриф буюрувчи сайёҳлар сони кўпайиб бормоқда. Сайёҳлар учун энг аввало қулай ва ҳамёнбоп жойлаштириш воситаларини ташкил этиш лозим. Қайд этиш жоизки, бугунги кунда кўплаб сайёҳлар жойлаштириш воситаларидан айнан оилавий меҳмон уйларини танлашмоқда.