Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича йирик акция ўтказилди

2019-04-09 | Туризм

Ўзбекистон  Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистоннинг Нью Йорк шаҳридаги Бош консуллиги ҳамда “Ватандош” диаспора ташкилоти томонидан, АҚШда Ўзбекистоннинг миллий туризм брендини оммалаштириш, ватандошлар билан яқин алоқаларни ўрнатиш ва Америка жамоатчилигига ўзбек халқининг бой тарихий-маданий мероси ҳақидаги маълумотларни етказиш мақсадида, “Ўзбекистонга саёҳат қил!” шиори остида йирик акция ўтказилди.

Тадбир давомида “Uber Technologies Inc.” ва “Lyft” компанияларининг йўловчиларни ташиш учун лицензиясига эга бўлган ватандошларимиз Ўзбекистоннинг машҳур шаҳарлари, жумладан, Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг суратлари акс эттирилган ҳамда Ўзбекистоннинг туризм ахборот веб-сайтлари манзиллари кўрсатилган ёрлиқларни ўз автомобилларига ёпиштиришди.

Шу билан бирга, “Ўзбекистонга ташриф буюришнинг 10 та сабаби" номли инглиз тилидаги брошюралар кейинчалик йўловчиларга тақдим этиш учун такси ҳайдовчиларига тарқатилди.      

100 дан ортиқ автомобиллар иштирокидаги тадбир жараёни интернет тармоғида тўғридан-тўғри онлайн трансляция қилинди ҳамда маҳаллий ОАВда ёритилди. Тадбир давомида транспорт воситалари ёрдамида тайёрланган ва дрон ёрдамида суратга олинган “I LOVE UZ” ёзуви намойиши эса кутилмаган воқеа бўлди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Uber Technologies Inc. - 2009 йилда ташкил этилган Американинг халқаро хусусий компанияси ҳисобланади. Мазкур компания хусусий ҳайдовчи ёки такси чақириш, тўловларни амалга ошириш, озиқ-овқатларни етказиб бериш учун мўлжалланган мобил илова яратган ва шу орқали машхурликка эришган. Мажуд маълумотларга кўра, тахминан 2 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар Убер компаниясининг лицензиясига эга.

Lyft - 2012 йилда ташкил этилган Сан-Францискодаги компания ҳисобаланади. Мазкур компания ўз фойдаланувчиларига ўртача ва арзон нархларда белгиланган манзилга етказиб қўйишга тайёр бўлган таксиларни мобил дастур ёки веб-сайт ёрдамида қидириб топиш имконини беради. Lyft компанияси АҚШнинг 60 та шаҳрида ишлайди.   

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил март ойида АҚШда кенг нишонланган Наврўз байрами доирасида, Калифорния, Иллинойс, Вашингтон ва Пенсильвания штатларида Ўзбекистонинг тарихий шаҳарлари акс эттирилган, автомобилларга ёпиштириш учун мўлжалланган ёрлиқлар ҳамда “Ўзбекистонга ташриф буюришнинг 10 та сабаби" брошюраларини тарқатиш каби тадбирлар ўтказилган эди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться