Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ТХТЯ 2020 онлайн форумининг биринчи кун якунлари
2020-11-12 | Туризм
Кеча, 11 ноябрь куни ТХТЯ 2020 доирасида онлайн форумга старт берилди.
Форумда иштирок этиш учун www.uzbekistan.travel/titf-online/ сайтида 32 мамлакатдан 500 нафардан зиёд киши рўйхатдан ўтган.
АҚШ, Канада, Франция, Бельгия, Италия, Испания, Швейцария, Россия, Япония, Миср, Қозоғистон, Қирғизистон каби мамлакатларнинг туризм соҳаси вакиллари шулар жумласидандир.
Онлайн форумнинг биринчи куни “Zoom” платформасида 200 га яқин киши иштирок этди. Биринчи кун давомида тўғридан-тўғри трансляция қилинган уч конференцияни 1600дан ортиқ киши кўрган.
Муҳокама қилинган мавзулар: COVID-19 пандемиясидан кейин туризм соҳасини тиклашга доир амалий чора-тадбирлар ва “Uzbekistan.Safe travel guaranteed” (Ўзбекистонда хавфсиз туризм) тизими. Туризм саноатининг шаклланишида ёшлар/сайёҳ-миллениалларнинг роли. Туризмнинг фаол турларини ривожлантириш. Ҳалол туризм стандартлари ва уларнинг Ўзбекистонга интеграциялашуви. Рақамли туризмни ривожлантиришда замонавий тенденциялар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги