Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Конигил” фуқаролар йиғинига “туризм қишлоғи” мақоми берилди

2020-11-13 | Туризм

«Конигил» қишлоғи – сайёҳлар дам олиши, халқ амалий санъатидан завқ олиши, миллий урф-одатлар, анъаналар ва таомлар билан танишиши учун барча шароитлар яратилган ажойиб туристик маскан. Ушбу нодир сайёҳлик объекти Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида жойлашган.  

Жорий йилнинг 16 октябрь куни туристик объектнинг тантанали очилиш маросими доирасида “Конигил” фуқаролар йиғинига “туризм қишлоғи” мақомини тасдиқловчи сертификат топширилди. Сертификатни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Самарқандга ташрифи доирасида  фуқаролар йиғини раисига топширди.

Шунингдек туризм қишлоғи очилиши маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг департамент ва бошқарма бошлиқлари ҳамда бошқа масъул шахслар иштирок этишган. Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 13 августдаги Ўзбекистон «Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси энг юқори туризм салоҳиятига эга бўлган фуқаролар йиғинлари (шаҳарча, қишлоқ, овуллар ҳамда шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларнинг маҳаллалари) рўйхатини шакллантиради.

Мазкур фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари ташкил этилганда ва сайёҳлар учун камида беш хил хизмат тури (яшаш ва/ёки овқатланиш бўйича хизматлардан ташқари) кўрсатилган тақдирда, уларга “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақомини беради. Қишлоқ аҳолиси ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва, албатта,  ўз меҳмондўстлиги билан машҳурдир. Мажмуа ҳудудида меҳмонларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун барча зарур шароитлар яратилган. Оилавий меҳмон уйлари, дам олиш зоналари, пиёда йўлаклари, умумий овқатланиш шохобчалари ва бошқалар шулар жумласидандир. Бу ерда сайёҳлар дам олиши, гўзал табиатдан баҳра олиши, Сиёб анҳори бўйлаб сайр қилиши ва миллий таомлардан татиб кўриши мумкин. Дунёга машҳур Самарқанд қоғозини ишлаб чиқаришдан ташқари, машҳур “Конигилмерос” ҳунармандчилик марказида кулоллар, дурадгорлар, қадимги анъаналар асосида ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ишлари йўлга қўйилган.

Шуниси эътиборлики, “Конигил”га ташриф буюрган ҳар бир меҳмонда шу жойнинг ўзида ишлаб чиқарилган ёғда тайёрланган ошни татиб кўриш имконияти бор. Қишлоқ ҳудудида меҳмонлар учун Самарқанд нонларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказиладиган нонвойхона фаолият юритади. Бундан ташқари, бу ерда маҳаллий анъаналарни акс эттирадиган анимация марказлари фаолият юритади. Юқоридан туриб гўзал табиат манзарасидан баҳра олишни хуш кўрувчилар учун махсус павильон мавжуд.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться