Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШда Қашқадарё ҳақида ҳикоя қилувчи журнал чоп этилди
2020-11-02 | Туризм
Қашқадарё вилояти тарихида илк бор инглиз тилидаги «Inside Kashkadarya» журнали Amazon.com орқали АҚШ ва дунёнинг бошқа давлатларида сотувга қўйилди.
Вилоятнинг туристик, сиёсий, ижтимоий-маданий ҳаётини ёритишга мўлжалланган журналнинг илк сони Қашқадарёнинг туризм салоҳиятига бағишланди. Бунда воҳанинг зиёрат, эко, этно ва экстремал туризм йўналишлари кенг очиб берилди.
Айтиш керакки, «Inside Kashkadarya» журнали таҳрир ҳайъати раиси вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, бош муҳаррири туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси матбуот котиби Асрор Аллаяров ҳисобланади ва ойда бир маротаба чоп этилади.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда жаҳон бўйлаб Amazonнинг 156 миллиондан ортиқ ўқувчиси мавжуд бўлиб, уларнинг 95 миллион нафари АҚШ фуқароларидир, деб хабар беради Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Nasaf News маълумотига таяниб.
Манба: «Янги Ўзбекистон»