Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентдаги модернизм ёдгорлиги реконструкция қилинади

2020-10-27 | Маданият

Пойтахтимизда “Grace” архитектура бюроси асосчилари Екатерина Головатюк ва Джакомо Кантони томонидан ишлаб чиқилган Тошкентдаги модернизм ёдгорлигини реконструкция қилиш лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди.

Қайд этилганидек, 2022 йилда Лувр музейида "Марказий Осиёнинг улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида" кўргазмаси ўтказилади. Унда 300 дан ортиқ экспонат Парижда намойиш этилади. Шунингдек, Францияда миллий реставрация маркази билан имзоланган меморандумга асосан мутахассислар Ўзбекистонда реставрация марказини ташкил этиш бўйича жамғармага амалий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари A.Aбдуҳакимовнинг маълум қилишича, бино реконструкция қилинганидан сўнг, унда бир вақтнинг ўзида иккита янги маданий муассаса – Француз маданият маркази ва Маданий мерос объектларини тиклаш маркази жойлашади. Ўзбекистондаги ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияси ҳам ушбу бинода фаолият юритади. Ушбу масканда реставратор, этнограф, тарихчи ва санъатшунослар ҳам тадқиқот ишларини олиб боради. 
 
Тадбирда “Grace” архитектура бюроси асосчиси Е.Головатюк "Интурист" собиқ маданий-ахборот маркази биносини реконструкция қилиш лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берди.
 
– Биз ушбу бинонинг мумкин бўлган ва маънога эга бўлган қисмларини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Масалан, марказнинг аввалги жамоат жойларини, улар шаҳарликлар хотирасида қандай сақланиб қолган бўлса, шундайлигича қайта тиклаш ниятимиз бор. Офислар сифатида ишлатилган ва меҳмонларга кириш имкони бўлмаган “П” шаклидаги блокда биз Француз маданият марказини, офисларни ва реставрация лабораториясини жойлаштиришни мақсадга мувофиқ, деб билдик. Лаборатория жойлашган қанотда ўзгаришлар бўлади. Чунки бинонинг ушбу қисмида шифтлари жуда паст, деразасиз ва жуда тор хоналар мавжуд. Фикримизча, бу жойларни замонавий талабларга, айниқса, лаборатория талабларига сифатли равишда мослаштириш мумкин эмас. Шунга кўра, янги реставрация лабораториясини қатъий ҳажм талаблари билан таъминлаш учун иншоотнинг бир қисмини алмаштириш ва ушбу қисмни аниқ замонавий ва жуда шаффоф меъморчилик сифатида лойиҳалаш зарур, – деди тақдимотда Е.Головатюк.
 
 Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА

Манба: ЎзА

Поделиться