Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси "Марказий Осиё – иқтисодий ўсиш ва фаровонлик" онлайн форумида иштирок этди»

2020-11-19 | Туризм

17-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Марказий Осиё савдо форуми доирасида ўтказилган "Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик орқали туризмни қайта тиклаш” мавзусидаги ялпи сессиясида иштирок этди.  

Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари сайёҳлик маъмуриятлари, сайёҳлик бирлашмалари ва корхоналари раҳбарлари иштирок этишди. Ялпи мажлис коронавирус пандемиясининг Марказий Осиёдаги туризм саноатига салбий оқибатларини бартараф этиш ҳамда минтақада туризм тикланишини жадаллаштиришда мақбул ечимларни топиш, чет элдан келган сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни уйғунлаштириш ва туризм соҳасидаги экспертлар билан фикр алмашиш мақсадида ташкил этилди.

Шу нуқтаи назардан Қўмита раҳбарияти томонидан туризм саноатини қўллаб-қувватлаш ва қайта тиклаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, туризм маҳсулотлари ва туристик маршрутларни диверсификация қилиш бўйича инфратузилма лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берилди ва «Uzbekistan. Safe travel GUARANTED» хавфсиз туризмнинг янги тизими тақдим этилди.

Тадбир иштирокчилари туризм соҳасини тиклашда ва инқирозгача бўлган кўрсаткичларга эришишда ҳал қилувчи ролни минтақада бирлаштирилган туристик маршрутларни кенгайтириш, сертификатланган туристик автобус йўналишларини ишга тушириш, чегара пунктларида тезкор йўл тизимини жорий этиш, туристик гуруҳлар тез ва қулай ўтиши учун " Fast-Track " тизимини жорий этиш, виза режимини янада унификациялаш, шунингдек, туризм соҳасидаги халқаро тадбирларда Марказий Осиё учун ягона тақдимот стендини ташкил этиш каби қўшма ташаббусларни амалга ошириш эгаллайди.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться