Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризмни йўналишидаги профессионал коллеж ва техникумларга кириш тест синовлари бошланди

2020-11-06 | Туризм

5-6-7 ноябрь кунлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги профессионал коллеж ва техникумларга кириш тест синовлари бўлиб ўтади.

5 ноябрь куни Андижон, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги коллеж ва техникумларга кириш тест синовлари бошланди.

Тест синовлари уч сменада, катта сиғимли биноларда санитария-гигиена талабларига риоя қилинган ҳолда ўтказилади.

Ҳудудга кириш жойларида номзодларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, улар тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланади. Тест синовлари 22 таълим йўналиши бўйича ўзбек ва рус тилларида ўтказилади.

Тест олинадиган фанлар 2 блокдан иборат бўлиб, ҳар бир фан блоки 20 тадан, умумий 40 та тест топшириғини ўз ичига олади. Эслатма: Абитуриентлар тестга келиш вақти, бинога кириши учун рухсатнома олиши, тест ўтказиладиган бино манзили ҳамда бошқа маълумотларни ҳужжат топширган таълим муассасасидан  олишлари мумкин.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться