Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Солиқ

Наманган вилоятида 1 минг 177 та корхона қўшимча қиймат солиғини тўлаш тартибига ўтади

04.01.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Наманганда солиқ тизимидаги ислоҳотларни сифатли бажариш, солиқ тўловчиларга кўмаклашиш ва улар билан манзилли ишларни амалга ошириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳнинг семинар йиғилиши бўлиб ўтди. 

Фойда солиғини ҳисоблашда нималарни билишингиз керак: жорий йилнинг 1 январидан киритилган ўзгаришлар

04.01.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мусаев Беҳзод Анварович Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланди

27.12.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Беҳзод Мусаев мамлакатимиз Президентига содиқ, кенг дунёқарашга эга, узоқни кўзловчи, тинмай изланувчан ва олдига ҳамиша стратегик вазифаларни мақсад қилиб келган юқори малакали мутахассисдир.

Янги солиқ тизими енгил ва адолатли, бизнес ривожига рағбат бўлади

20.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 декабрь куни янги қабул қилинган солиқ сиёсати концепциясини амалиётга тўлиқ татбиқ қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

“Очиқ бюджет” портали ишга тушади

06.12.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида “Фуқаролар учун бюджет 2019” мавзусидаги тадбир давомида мутахассислар бюджет масалаларига оид маърузалар ўқиб, тақдимотлар ўтказмоқда. Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб, фуқароларнинг бюджет тақсимотидаги иштирокини таъминлаш механизмлари жорий этилади. Унга кўра, шаҳар ва туманлар бюджетларининг энг камида 10 фоизлик қўшимча манбалари жамоатчилик фикри асосида шакллантирилади. 

Солиқ органлари томонидан экспресс-ўрганишлар амалга оширилади

03.12.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали

Ҳукумат қарори билан Давлат солиқ хизмати органлари томонидан мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Халқаро валюта жамғармаси солиқ соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда техник кўмак кўрсатмоқда

29.11.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Жорий йилнинг 27 ноябридан 3 декабрига қадар пойтахтимизда Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистонда солиқ ислоҳотларини амалга оширишда техник кўмаклашиш бўйича навбатдаги миссияси ўз ишини давом эттирмоқда.

Аҳоли бандлигини таъминлашнинг самарадор механизми

20.11.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш юзасидан жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3856-сонли қарори қабул қилинди.

Маҳсулотларини экспортга чиқараётган маҳаллий корхоналаримиз амалдаги қандай солиқ имтиёзларидан фойдаланмоқда?

20.11.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

2018 йилнинг 9 ойи давомида маҳсулотларини экспортга чиқараётган 25 та маҳаллий корхона 1164,4 млн. сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланди.

Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш мумкин

19.11.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Давлат солиқ қўмитасида Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси ташкил этилди. 

2019 йилги бюджет-солиқ сиёсатида аҳоли даромадлари ва иш ўринларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилади

30.10.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни жорий йилда давлат бюджетининг кутилаётган ижроси, 2019 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар, бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Бюджет-солиқ очиқлигини баҳолаш бўйича ХВЖ миссияси билан учрашув

22.10.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

22 октябрь куни Молия вазирлигида Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) миссияси билан давлат молиявий статистикасини юритиш (GFS) ва бюджет-солиқ очиқлигини баҳолаш (FT) бўйича А.Сайедж хоним бошчилигида учрашув ўтказилди. Миссия жорий йилнинг 2 ноябрига қадар бўлиб туради.

Солиқ қарздорлиги иқтисодиёт ривожига тўсиқдир

10.10.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Мамлакат равнақ топишида иқтисодиётга йўналтириладиган солиқларнинг аҳамияти каттадир. Вақтида тўланмаган солиқлар эса солиқ қарздорлигини вужудга келтиради.

Янги солиқ кодексини биргаликда ёзамиз

20.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июньдаги ПФ-5468-сон “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш консепцияси тўғрисида“ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи комиссияси фаолиятини бошлади.

Солиқ органига ишга қабул қилиш жараёни бошланди

29.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Мавжуд солиқ тизимида эскирган услуб ва принципларга асосланган иш фаолияти - солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ йиғилувчанлигини оширишни таъминлаш имконини бермади, мазкур соҳада ўз ечимини кутаётган долзарб муаммоларнинг мавжудлиги тизим самарадорлигига салбий таъсир кўрсатди.

Бир ойда 85,9 млрд. сўмлик солиқ қарзлари ундирилди

27.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ташаббуси билан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Олий суд ва Марказий банк ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш, дебитор-кредиторлик, шу жумладан, бюджет олдидаги қарзларни қисқартириш масалалари юзасидан ўтказилган мажлис баёнида берилган топшириқлар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

Солиқ академияси қайта ташкил этилади

27.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Куни кеча Президентимиз томонидан қабул қилинган “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Солиқ академияси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази этиб қайта ташкил этилади. 

Кўпроқ сармоя – камроқ солиқ

25.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Дунё мамлакатлари ҳар бир соҳада интеграциялашмоқда. Бу жараёнда иқтисодиёт тармоқларига хорижий инвестиция киритишни даврнинг ўзи тақозо этади. Мамлакатимизда қулай инвестиция муҳити шакллантирилган, хорижий инвесторлар капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар учун солиқ имтиёзлари ва преференциялар тизими яратилган.

Жарима санкциялари – ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораси сифатида

04.05.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Шу кунларда жамоатчилик томонидан кенг муҳокама этилаётган Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ этиш Консепцияси лойиҳасида солиқ соҳасига оид ҳуқуқбузарликка йўл қўйганлик учун қўлланиладиган жарима санкцияларини қайта кўриб чиқиш ва барча жавобгарлик турларини кучайтириш назарда тутилган.

Солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришга бағишланган илмий-амалий конференция ўтказилди

03.05.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Солиқ академиясида «Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш орқали солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш» мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Унда Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Солиқ академияси профессор ўқитувчилари ҳамда илмий изланувчилар ва магистрантлар иштирок этди.