Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро валюта жамғармаси солиқ соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда техник кўмак кўрсатмоқда

2018-11-29 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 27 ноябридан 3 декабрига қадар пойтахтимизда Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистонда солиқ ислоҳотларини амалга оширишда техник кўмаклашиш бўйича навбатдаги миссияси ўз ишини давом эттирмоқда.

Халқаро валюта жамғармаси экспертларининг ташрифи мобайнида Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти ҳамда мутахассислари билан қатор учрашувлар ўтказилмоқда. 

Хусусан, Давлат солиқ қўмитасида ташкил этилган учрашув чоғида экспертлар солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, 2019 йилнинг 1 январидан мамлакатимизда янги солиқ тартиби жорий этилаётгани туфайли солиқ тўловчиларда юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчилик ва зиддиятларнинг олдини олиш, кичик бизнес субъектлари учун соддалаштирилган қўшимча қиймат солиғини татбиқ қилиш, солиқ тўловчилар билан муносабатларни такомиллаштиришда мақбул механизмлар асосида зарур шарт-шароитларни яратиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. 

Шу билан бирга, давлат солиқ хизмати органларининг автоматлаштирилган ахборот тизимининг техник, дастурий ва ахборот таъминотини оқилона йўлга қўйиш ва шу орқали солиқ тўловчилар учун қулайликлар яратиш, электрон ҳисоб-фактураларнинг самарали тизимини жорий этиш, “call-марказ” махсус сервисида аҳолига ахборот хизматлари тўлиқ кўрсатилишига эришиш борасидаги амалий ишлар ижросига тўхталиб ўтилди. 

Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари Халқаро валюта жамғармаси экспертлари билан янги солиқ тартиблари юзасидан фикр алмашиб, уларнинг самарали ижросини таъминлаш йўлларини кўриб чиқдилар. 
 
Халқаро валюта жамғармаси экспертлари мамлакатимиз солиқ тизимини ўрганиш асосида солиқ маъмуриятчилиги бўйича стратегик чора-тадбирлар режасининг асосий таркибий қисмларини тақдим этади. 
 
Бундан ташқари, ушбу ташриф давомида мамлакатимизда солиқ тизимини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш ва бу йўналишдаги ислоҳотларни амалга оширишда ҳамкорликнинг кейинги босқичлари муҳокама этилди. 

  
Эслатиб ўтамиз, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки экспертлари давлатимиз раҳбари томонидан солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалий ишларнинг самарали ижросини таъминлаш учун техник томонлама кўмак кўрсатиш мақсадида жалб қилинган ва бу борада улар ўз тавсияларини бериб келмоқда. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться