Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Солиқ

Бюджет-солиқ соҳасида шаффофликни оширишда техник кўмак бўйича Халқаро валюта жамғармасининг ташрифи

29.03.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Жорий йилнинг 25 мартидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида бюджет-солиқ соҳасида шаффофликни ошириш ва давлат молиявий статистикасини тақдим қилинишини такомиллаштириш бўйича техник кўмак доирасида Халқаро валюта жамғармасининг (бюджет масалалари бўйича бошқармаси) А. Сайег бошчилигидаги миссияси билан учрашув бўлиб ўтди. Миссия ташриф жорий йилнинг 5 апрелига қадар давом этади.

Сирожиддин Саййиддан ўзи таълим олган мактабга туҳфа

27.03.2019ЖамиятМанба: ЎзА

19 март куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китоб мутолаасига қизиқишини ошириш масаласи кенг муҳокама қилинган эди. Ш.Мирзиёев ўз нутқида, жумладан, шундай деди: “Бош вазирдан бошлаб, туманлар раҳбарлари, барча депутатлар, келинглар, ўзимиз ташаббус кўрсатайлик ва ўзимиз ўқиган тумандаги мактабларга 10-20 тадан китоб совға қилайлик. Ҳамма ҳам китоб ўқийвермайди, бироқ ёшларимизга улар керак”.

Эгри йўлнинг охири

26.03.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Бу йўл ҳеч қачон яхшилик билан тугамайди. Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси ходимлари мавжуд имконият ва қулайликлардан қонунга зид равишда фойдаланмоқчи бўлаётган “тадбиркорлар” фаолиятига чек қўйишди.

Солиқ тўловчининг шахсий кабинети такомиллаштирилмоқда

14.03.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Солиқ тўловчининг шахсий кабинети тадбиркорлик субъектлари орасида аллақачон ўзининг муносиб ўрнини топиб улгурган.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва Бош прокуратура Академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

01.03.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ҳамда Бош прокуратура Академияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Солиқ соҳасидаги ўзгаришлар халқаро экспертлар иштирокида муҳокама этилди

27.02.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Жорий йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда халқаро экспертлар иштирокида солиқ соҳасидаги ислоҳотларнинг дастлабки натижалари муҳокама қилинди.

Тадбиркорларга кўмак ва маслаҳат берилмоқда

25.02.2019ИқтисодиётМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан солиқ ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини профилактика қилиш мақсадида ялпи паспортлаштириш (кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш) тадбирлари ўтказилмоқда.

Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилади

25.02.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Мамлакатимизда фаолият кўрсатмаётган ва фойдаланилмасдан турган объектлар мулкдорлари, барча даражадаги раҳбарларнинг мазкур объектлардан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши бўйича масъулиятини кучайтириш, шунингдек, корхоналарни фаол хўжалик фаолиятига жалб этиш ҳамда шу асосда янги иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Солиқ концепциясининг амалга оширилиши ҳамда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш масалалари танқидий таҳлил қилинди

22.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 февраль куни солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини таҳлил қилиб, навбатдаги муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ялпи паспортлаштириш жараёни бошланди

19.02.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Солиқ ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини профилактика қилиш мақсадида ялпи паспортлаштириш (кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш) тадбирлари бошланган.

Туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар мазмун-моҳияти етказилди

31.01.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамкорлигида туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида семинар ташкил этилди.

Халқаро валюта жамғармаси экспертлари билан учрашув

25.01.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Жорий йилнинг 21 январидан 1 февралигача Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистонда солиқ ислоҳотларини амалга оширишда техник кўмаклашиш бўйича навбатдаги миссияси ўз ишини давом эттирмоқда.

Солиқ ва прокуратура раҳбарлари жойларга чиққан ҳолда тадбиркорлар муаммоларини ҳал этмоқда

21.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органларининг 220 нафардан зиёд малакали ходимлари ҳар куни жойларга чиққан ҳолда умумбелгиланган солиқ тўлови тартибига ўтаётган корхоналар раҳбар ва бош ҳисобчилари билан мулоқот ўтказмоқда. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилиши баробарида қўшилган қиймат солиғи бўйича тушунтиришлар берилмоқда.

Солиқ органлари ходимлари талабалик давридан танлаб олинади

18.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида солиқ тизимига кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумга кўра 2019 йил 17 январь куни Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Бўлажак солиқчилар клуби»га аъзо бўлиш истагини билдирган университет талабалари билан давра суҳбати ташкил этилди. 

Қизғин савол-жавоблар, юзма-юз мулоқотлар майдони

18.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида “Ўзэкспомарказ” мажмуасида ташкил этилган кўргазмали семинарнинг учинчи кунида жами 1 392 нафар солиқ тўловчилар иштирок этди.

Тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқот

14.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Мусаев иштирокида вилоятнинг бир қатор йирик тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан давра суҳбати ўтказилди.

Низом лойиҳаси қайта кўриб чиқилади

09.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ижтимоий тармоқларда «Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисида»ги Низом лойиҳаси кенг жамоатчилик ўртасида кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Бюджет ва солиқ кодексларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича Молия вазирлиги Ғазначилигида йиғилиш бўлиб ўтди

09.01.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Йиғилишда Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳри бўйича Солиқ, Молия ва Ғазначилик бошқармалари масъул ходимлари иштирок этишди. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий ахбороти

08.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Республикамиз айрим ҳудудларида автомобилларга хизмат кўрсатувчи сиқилган ва суюлтирилган газ билан тўлдириш шохобчаларида ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан жорий йилнинг 4 январида 1 м3 метан газ нархи 1900 сўмдан 2200 сўмгача, яъни 300 сўмгача ҳамда 1 литр пропан газнинг нархи 200 сўмдан 500 сўмгача ошганлиги кузатилди. Айниқса, бундай ҳолат Тошкент шаҳри, Фарғона ва Тошкент вилоятларида кузатилмоқда.