Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш мумкин

2018-11-19 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Давлат солиқ қўмитасида Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси ташкил этилди. 

Шунингдек, Ҳукумат қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши таркиби ва кенгаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бунинг натижасида эса, солиқ мажбуриятларини бажаришда солиқ тўловчиларга ҳар томонлама кўмаклашиш, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш давлат солиқ хизмати органларини ислоҳ этишнинг муҳим йўналиши сифатида белгиланди.

Кенгаш раиси этиб Молия вазирининг ўринбосари тайинланган. Кенгаш таркибидан Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, адлия вазирининг биринчи ўринбосари, солиқ маслаҳатчилари палатаси бошқаруви раиси, аудиторлар палатаси кенгаши раиси, бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси кенгаши раиси, бухгалтерлар федерацияси бошқаруви раиси, адвокатлар палатаси раиси ўрин олган.

Маслаҳат органи ҳисобланувчи кенгаш солиқ низоларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси томонидан аввал кўриб чиқилган, кўриб чиқиш натижалари солиқ низосини ҳал қилиш учун Кенгашга мурожаат қилган солиқ тўловчи, солиқ агенти ва (ёки) солиқ тўловчининг вакилини қониқтирмаган солиқ низоларини кўриб чиқиш учун қабул қилинади.

Кенгаш қўзғатилган жиноят ишлари доирасида ўтказилаётган солиқ текширувлари юзасидан ҳамда солиқ тўловчи солиқ низолари бўйича давлат солиқ хизмати органлари қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилган ҳолларда солиқ низолари кўриб чиқилмайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться