Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жарима санкциялари – ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораси сифатида

2018-05-04 | Жамият

Шу кунларда жамоатчилик томонидан кенг муҳокама этилаётган Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ этиш Консепцияси лойиҳасида солиқ соҳасига оид ҳуқуқбузарликка йўл қўйганлик учун қўлланиладиган жарима санкцияларини қайта кўриб чиқиш ва барча жавобгарлик турларини кучайтириш назарда тутилган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 112-моддасига кўра, молиявий санкциялар солиқ тўловчи – юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиққа оид ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлик чораси бўлиб, суд тартибида пул ундириш (жарималар ва пеня) тарзида қўлланилади.

Жарима санкциялари тушунчаси салбий тусга эгалигидан қатъий назар, улар солиқ қонунчилигини бузганлик ва солиқ мажбуриятларини бажармаганлик учун давлат томонидан билдириладиган муносабат шакли ҳисобланади.

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик молиявий жавобгарлик турларидан биридир. Амалиётдан келиб чиққан ҳолда бугунги шароитда шуни кўриш мумкинки, жарима санкциялари бир томондан, ҳуқуқбузарликлар учун жиддий ва қатъий чора ҳисобланади, иккинчи томондан эса солиқ тўловчи келгусида бундай ҳуқуқбузарликни такроран содир этишининг олдини олиш бўйича ўзига хос кафолат бўлиб хизмат қилади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ этиш Консепцияси лойиҳасида солиқ тизимини кескин соддалаштириш, солиқлар сонини камайтириш, солиқ режимларини қисқартириш йўли билан солиқ юкини пасайтириш, солиқ тўловчиларнинг турли тоифаси учун солиқларни тўлаш қоидаларини унификация қилиш, шахсий тусга эга солиқ имтиёзларини тақдим этишни тўхтатиш назарда тутилган.

Бир сўз билан айтганда, республикамизда бизнесни муваффақиятли равишда юритиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини қонуний амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться