Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришга бағишланган илмий-амалий конференция ўтказилди

2018-05-03 | Жамият

Солиқ академиясида «Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш орқали солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш» мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Унда Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Солиқ академияси профессор ўқитувчилари ҳамда илмий изланувчилар ва магистрантлар иштирок этди.

Илмий анжуманнинг асосий мақсади мамлакатимиздаги иқтисодиёт йўналишида олий таълим муассасаларида илмий тадқиқотлар олиб бораётган олимлар ва мустақил изланувчиларнинг мамлакатимизда рўй бераётган иқтисодий жараёнларда иштирокини янада фаоллаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш ҳамда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришда солиқ сиёсати такомиллаштириш хусусидаги ёндашувларини ва нуқтаи-назарини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Анжуманда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш, электрон тижорат, электрон шаклда ҳисобот тақдим этишда бухгалтерия ҳисоби, аудит ва иқтисодий таҳлилнинг муаммолари, иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялашда инвестицион фаолиятнинг аҳамияти, инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашда молия-банк тизимининг ўрни, тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масалаларига бағишланган жами – 105 та илмий маъруза ўрганилди ва муҳокама қилинди.

Ушбу илмий-амалий анжуман ишига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Банк-молия академияси, ТДИУ, ТМИ, Олий ҳарбий божхона институти ва бошқа олий таълим муассасаларидан илмий тезислар келиб тушди.

Конференцияда олимлар ва тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар амалиётга жорий этиш мақсадида Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться