Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бюджет-солиқ очиқлигини баҳолаш бўйича ХВЖ миссияси билан учрашув

2018-10-22 | Иқтисодиёт

22 октябрь куни Молия вазирлигида Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) миссияси билан давлат молиявий статистикасини юритиш (GFS) ва бюджет-солиқ очиқлигини баҳолаш (FT) бўйича А.Сайедж хоним бошчилигида учрашув ўтказилди. Миссия жорий йилнинг 2 ноябрига қадар бўлиб туради.

Жорий йилнинг июнь ойида ХВЖ томонидан бюджет-солиқ очиқлиги, давлат молиявий статистикасининг сифатли тузилиши ва давлат секторида очиқ маълумотлар ишончлилигини баҳолаш ўтказилди. ХВЖ нинг олдиндан баҳолаш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикасида бюджет-солиқ очиқлигини таъминлаш тажрибаси ХВЖ бюджет-солиқ соҳасида очиқликни таъминлаш тажрибаси бўйича Кодекс принципларининг 36 та базавий стандартлар ёки янада юқори стандартларнинг фақат 16 тасига жавоб бериши аниқланди. Шу муносабат билан, халқаро валюта жамғармаси талабларига мувофиқ, давлат молиявий статистикасини тайёрлаш сифатини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ўтказиш зарур.

Миссия доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия ва Иқтисодиёт вазирлиги жавобгар ходимлари билан бир қатор учрашувлар ўтказиш, шунингдек давлат молиявий статистикасини ва фискал ҳисоботни тайёрлаш масалалари бўйича амалий семинарлар ташкил этиш режалаштирилган.

Режалаштирилган учрашувлар давомида фискал очиқликни баҳолаш бўйича миссия ташрифининг охирги санасидан бошлаб давлат молиявий статистикаси ҳисоботини тайёрлашдаги юксалиш ва ташаббусларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться