Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кўпроқ сармоя – камроқ солиқ

2018-06-25 | Жамият

Дунё мамлакатлари ҳар бир соҳада интеграциялашмоқда. Бу жараёнда иқтисодиёт тармоқларига хорижий инвестиция киритишни даврнинг ўзи тақозо этади. Мамлакатимизда қулай инвестиция муҳити шакллантирилган, хорижий инвесторлар капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар учун солиқ имтиёзлари ва преференциялар тизими яратилган.

Тўғридан-тўғри жалб қилинган хусусий хорижий инвестициялар ҳажми АҚШ валютасида 300 мингдан 3 миллион долларгача бўлганда – 3 йил, 3 миллиондан 10 миллион долларгача бўлганда – 5 йил, 10 миллион доллардан ортиқ бўлганда 7 йил муддатга солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд.

Бу - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида белгилаб қўйилган. Шунингдек, ушбу Фармонга мувофиқ, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналарига, инвестициялар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган. Мазкур имтиёзларни қўлланиш муддати давомида улардан олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонани қайта инвестициялашга йўналтириш белгиланган.

Бу хорижий инвесторлар учун кафолатлар ва афзалликлар тизимини янада кенгайтириб, уларнинг юртимиз иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшиш билан бирга, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда.

Андижон шаҳрида хитойлик ишбилармонлар томонидан ташкил этилган “Маржан инвестмент гроуп”. корхонаси фаолият бошлаганига ҳали бир йил ҳам бўлмади. Лекину ерда ишлаб чиқарилаётган газламаларга юртимиз бозорларида талаб катта. 130 нафарга яқин киши меҳнат қилаётган корхона томонидан ҳозиргача 4 миллиард 923 минг сўмлик маҳсулот тайёрланиб, ички бозорга етказиб берилди. Натижада, 2017 йилда 138 миллион, жорий йилнинг биринчи чорагида 93 миллион 100 минг сўм солиқ имтиёзига эга бўлди.

Апрел ойидан бошлаб корхона маҳсулотлари Қирғизистонга экспорт қилинмоқда. Йил охиригача, қўшни давлатлар – Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистон билан шартномалар тузилиб, хорижга 400 минг долларлик маҳсулот етказиб бериш кўзда тутилган.

-17 миллион 225 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, фаолиятимизни бошлаганмиз, - дейди“Маржан инвестмент гроуп” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхона бош директор ўринбосари Бахтиёр Арипов. – Ҳозирги кунда Хитойдан келтирилган синтетик матоларга гул босиш ва бўяш ишлари бажарилмоқда. Бу лойиҳамизнинг биринчи босқичи. Солиқдан тежаб қолинган маблағлар ҳисобига яна инвестиция киритиб, ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқчимиз. Энди синтетик ҳамда табиий хом ашё матоларни корхонамизда тўқишни йўлга қўймоқчимиз. Бу билан яна қўшимча 100 та янги иш ўрни яратилади.

Корхона шаҳарнинг саноат ҳудудида жойлашган бўлиб, инновацион ғояларни жорий қилиш учун айни муддао. Шунга биноан сувни тозалаш иншоотини ишга туширишмоқчи. Бу билан ҳудуддаги корхоналар ҳамда маҳалла аҳолисининг чиқинди сувлари заҳарли моддалардан тозаланиб, истеъмолга яроқли ҳолга келтирилади. Янги иншоот амалиётга жорий этилиши натижасида яна 10 киши доимий иш жойга эга бўлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться