Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Янги солиқ кодексини биргаликда ёзамиз
2018-07-20 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июньдаги ПФ-5468-сон “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш консепцияси тўғрисида“ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи комиссияси фаолиятини бошлади.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексини ишлаб чиқишда сиз ҳурматли тадбиркорлар ва фуқароларимизнинг фикр ва таклифлари биз учун жуда аҳамиятли.
Ҳар бир масалани сизлар билан очиқ мулоқотда кўриб чиқиш учун Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида «Солиқ кодексини биргаликда ёзамиз» - махсус веб-саҳифа очилди. Фаол иштирокингизни кутамиз.
Маълумот учун, веб-саҳифа орқали келиб тушадиган таклифларингизни кўриб чиқиш, Ишчи гуруҳига таклиф этишимиз учун бизга лозим топсангиз, ўзингизни боғланиш мумкин бўлган маълумотларингизни қолдиришингизни илтимос қиламиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси