Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқро стандартлаштриш ташкилоти томонидан болалар озуқасини синаш учун янги халкаро ISO 23443 стандарт ишлаб чиқилди.
2020-07-15 | Иқтисодиёт
Болалар озуқаларининг қадоқланиши алоҳида тартиб асосида талаб этиладиган соҳа ҳисобланади. Бу уларнинг таркибидаги озуқа моддаларига нисбатан қатъий қоидаларни англатади.
Шу нуқтаи назардан таъкидлаш керакки, Халқаро стандартлаштириш ташкилоти экспертлари аралашмада бундай озуқа моддаларининг мавжудлиги ва уларнинг концентрациясини аниқлаш учун саноат томонидан тан олинган янги ихтиёрий стандартларни яратдилар. Ушбу турдаги стандартлар серияси доимий равишда янгиланади ва кенгайиб боради.
Бугунги кунда, ёрлиқларга мувофиқлигини текшириш учун AOAC International ташкилоти томонидан ISO ва Халқаро сут федерацияси (IDF) билан ҳамкорликда бошқариладиган SPIFAN лойиҳаси (Халқаро болалар va катталар учун озиқ-овқат бўйича ишчи гуруҳи) доирасида бир қатор ISO халқаро стандартлари ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳалар 20 ва ундан ортиқ устувор озиқ моддалари учун стандарт ва аналитик усулларга талабларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Ушбу стандартлар сериясидаги энг янгиси - ISO 23443 стандарти, Болалар учун аралашмалар ва катталар учун озуқавий қўшимчалар. Лутеин, β-каротин ва ликопен кўкрак сутида мавжуд бўлган каротеноидлар қаторига киради ва кўпинча катталар учун болалар озуқасига қўшилади, кўриш ва кўгнитив фукциялар учун лутеин муҳимдир, β-каротин эса A витаминини таъминлайди.
Стандартларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳининг раҳбари Эрик Конингснинг таъқидлашича, ушбу стандартлар миллий ва халқаро стандартларга мувофиқлигини намойиш этишнинг самарали усулини тақдим этади, чунки улар AOAC Xalqaro va IDF сингари соҳадаги бошқа стандарт лойиҳалаш ташкилотларига мувофиқ, глобал синаш усулидур.
Янги ISO 23443 стандарти ва ушбу сериядаги бошқа ҳужжатлар AFNOR (Франция) va ABNT (Бразилия) миллий стандартлаштириш идоралари томонидан бошқариладиган ISO / TC 34 Техник Қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган.
Маълумот Халкаро Стандартлаштириш ташкилоти маълумоти асосида тайёрланди.
Мазкур янги халқаро стандартлар хақидаги қўшимча маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агенгтлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармасига ёки қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингиз мумкин - https://www.iso.org/ru/news/ref2531.html
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги