Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Элчиси Португалия Президентига ишонч ёрлиғини топширди

2020-07-21 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Элчиси Сардор Рустамбоев 2020 йил 20 июль куни Лиссабон шаҳрида Португалия Республикаси Президенти Марсело Ребело де Соузага ишонч ёрлиғини топширди.

Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда Португалия Президенти Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида жадал ва изчил амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Марсело Ребело де Соуза Ўзбекистон Президенти билан 2019 йил апрель ойида Пекин шаҳрида «Бир макон - бир йўл» саммити доирасида бўлиб ўтган самимий учрашувни эслаб, давлатимиз раҳбарига чуқур ҳурматини ҳамда эзгу тилакларини изҳор этди.

Португалия раҳбари ҳамкорлик кун тартибидаги масалалар, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасидаги муносабатларнинг кенг қамровли жиҳатлари юзасидан фикр алмашар экан, ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлаш тарафдори эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Рустамбоев Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси ҳисобланади. 2018 йил сентябрь ойида Франция Президенти Эмануэль Макронга ишонч ёрлиғи топширилган эди.

Сардор Рустамбоев бир вақтнинг ўзида мамлакатимизнинг Португалиядаги Элчиси вазифаларини ҳам бажаради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться