Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати баёноти
2020-07-16 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Озарбайжон-Арманистон чегарасида инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган вазиятдан жиддий ташвишда эканлигини билдиради.
Мазкур ҳудуддаги ҳолатнинг янада кескинлашиши тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига олиб келиши, МДҲ ҳудудидаги муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникацияларни бузиши, минтақавий хавфсизликка зарар етказиши мумкин.
Ўзбекистон томонларнинг ўта сабр-тоқатли бўлиши тарафдори ва ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда мазкур вазиятдан чиқиш учун сиёсий-дипломатик музокараларга чақиради.
Шу ўринда, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги