Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон банки Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашни мўлжалламоқда

2020-07-24 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти А.Бьерде ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати, йилнинг биринчи ярмида қўшма лойиҳалар портфелини амалга ошириш натижалари, тайёрлаш босқичида бўлган лойиҳаларни келишиш жараёни, шунингдек, Жаҳон банки билан Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни ва таркибий ўзгартиришларни амалга оширишда келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Банк раҳбариятига жорий эпидемиологик вазиятда алоҳида устувор аҳамиятга эга бўлган ва Республикадаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашга қаратилган лойиҳаларнинг тезкор равишда кўриб чиқилганлиги учун миннатдорчилик билдирилди - жорий йил бошидан бери Жаҳон банки томонидан умумий қиймати 1 млрд доллардан кўпроқ бўлган 4 та шундай лойиҳа молиялаштирилиши маъқулланди.

Биринчи ярим йил якунига кўра ўзлаштирилган Жаҳон банкининг қарз маблағлари ҳажми 310,0 млн долларни ташкил этди ва ўзлаштириш коэффициенти минтақада энг юқори кўрсаткичларга эга бўлди.

Ҳозирги кунда телекоммуникация технологиялари, энергетика, фанни тижоратлаштириш, шаҳарсозлик, ўрмон хўжалиги соҳалари, шунингдек, статистик маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича умумий қиймати 1,5 млрд долларга тенг бўлган 9 та янги лойиҳа ишлаб чиқилаётганлиги маълум қилинди.

Музокаралар давомида Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда Жаҳон банкининг алоҳида роли таъкидланди: Банк мутахассислари Ўзбекистон Республикасида таркибий ислоҳотлар асосий йўналишларининг «Йўл харитаси»ни, авиация ва энергетика секторларини ислоҳ қилиш дастурини, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини, олий таълим тизимини ривожлантириш концепцияси, Солиқ кодексининг янги таҳририни, Банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини ишлаб чиқишда яқиндан кўмаклашди.

Шу нуқтаи назардан, давлат корхоналари, банк сектори ва авиация саноатини ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётининг бошқа тармоқларини ислоҳ қилиш бўйича биргаликдаги ишлар доирасида келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Жаҳон банкининг ҳудудларни ривожлантиришда Ўзбекистонга янада ёрдам кўрсатишга тайёрлиги билдирилди ва вилоятларда мавжуд манбалар ҳамда қиёсий афзалликлардан келиб чиққан ҳолда республиканинг ҳар бир ҳудуди учун универсал дастурларни ишлаб чиқиш вазифалари келишиб олинди. Шунингдек, юқори иқтисодий даромадларни таъминлайдиган давлат инвестицияларини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш учун биргаликда иш олиб борилади.

Музокаралар якунида томонлар келгусидаги ҳамкорлик доирасида биринчи даражали вазифаларни белгилаб, устувор йўналишлар бўйича ишларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться