Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

EХҲТ Бош котиби билан учрашув тўғрисида

2020-07-20 | Сиёсат

2020 йил 17 июль куни Вена шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер ва EХҲТ Доимий кенгаши раиси Игли Ҳасани билан учрашувлар ўтказди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан EХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва янада чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Томас Гремингер Ўзбекистон билан EХҲТ ўртасида изчил ривожланаётган ҳамкорликни юқори баҳолади. У EХҲТ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда катта ривожга эришилгани айнан унинг ушбу лавозимда ишлаётган муддатига тўғри келганлигидан бағоят мамнунлигини изҳор этди.

Бош котибнинг сўзларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Ўзбекистонни сиёсий ривожланишнинг мутлақ янги босқичига олиб чиқди ва EХҲТ билан ҳамкорликни кенгайтириш учун аниқ имкониятлар очди.

Томас Гремингернинг EХҲТ Бош котиби сифатидаги ваколати тугаётганлиги муносабати билан, Ўзбекистон томони унинг Ташкилот раҳбари сифатида муваффақиятли иш олиб боргани, шунингдек, Ўзбекистон ва EХҲТ ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришдаги шахсий ҳиссаси ва хизматлари учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

EХҲТ Доимий кенгаши Раиси билан учрашув чоғида Албаниянинг Ташкилотга раислиги нуқтайи назаридан EХҲТнинг жорий фаолияти юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ва демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган EХҲТ билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться