Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Австрия Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув тўғрисида

2020-07-24 | Сиёсат

2020 йилнинг 21 июль куни Вена шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Австрия Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари - ТИВ сиёсий директори Грегор Кёсслер билан учрашди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон-Австрия муносабатларини чуқурлаштириш истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди, ўзаро манфаатли барча йўналишларда икки томонлама ҳамкорликнинг изчил ривожланаётганлиги қайд этилди.

Олий ва юқори даражалардаги ўзаро ташрифларни ташкил этиш ҳамда икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида мунтазам сиёсий масалаҳатлашувларни ўтказиш орқали сиёсий мулоқотни давом эттиришнинг муҳимлиги таъкидланди.

Австрия ТИВ раҳбари ўринбосари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли иқтисодий ислоҳотлар ва хорижий инвесторлар учун яратилаётган шароитлар сабабли Австриянинг йирик компанияларида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш ортаётганлиги тўғрисида маълум қилди.

Австрия томони Ўзбекистон билан халқаро ташкилотлар доирасидаги самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини таъкидлади.

Таълим, маданият ва тиббиёт соҳаларидаги Ўзбекистон-Австрия алоқаларини келгусида ҳам ривожланришга ўзаро қизиқиш билдирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться