Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Озарбайжон Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали суҳбат тўғрисида

2020-09-07 | МДҲ

2020 йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Абдулазиз Камилов Жайхун Байрамовни Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири лавозимига тайинлангани билан табриклади.
 
Турли даражаларда бўлажак икки ва кўп томонлама, жумладан Ўзбекистоннинг МДҲда раислиги доирасида кўзда тутилган тадбирлар жадвали ва бошқа ташкилий масалалари кўриб чиқилди.
 
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари коронавирус пандемияси келтириб чиқарган янги ҳолатларга қарамай, Ўзбекистон-Озарбайжон икки томонлама алоқалари фаол ривожланиб бораётгани, товар айланмаси жорий йилнинг январидан июлигача 163 фоизга ўсганини алоҳида таъкидладилар.
 
Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия фаолиятини тиклаш бўйича келишувга эришдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться