Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
UNAMA раҳбари билан музокаралар тўғрисида
2020-09-04 | Сиёсат
2020 йилнинг 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев видеоконференсалоқа шаклида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги ёрдам миссияси (UNAMA) раҳбари Дебора Лайонс билан музокаралар ўтказди.
Суҳбат чоғида Афғонистон инқирозини ҳал қилиш бўйича Ўзбекистон ва UNAMA саъй-ҳаракатлари, Афғонистондаги турли лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
UNAMA раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, шунингдек, Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш борасидаги сиёсатини юқори баҳолади. Хусусан, Афғонистонда темир йўллар ва янги электр узатиш линияларини қуриш лойиҳалари алоҳида эътриоф этилди.
Мамлакатда пандемия шароитида зўравонлик даражасини тезроқ камайтириш, шунингдек, афғон халқининг сиёсий жараёнда муҳим ролини таъминлаш долзарблиги қайд этилди.
Афғонистонда афғонлараро тинчлик музокараларини бошлаш учун ҳар томонлама ёрдам бериш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги