Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония Ташқи ишлар вазирлиги махсус вакили билан музокаралар тўғрисида

2020-09-03 | Сиёсат

2020 йил 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков видеоконференцалоқа шаклида Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича бюроси Бош директори ўринбосари, Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Шуичи Токуда билан музокаралар ўтказди.

Учрашув чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Япония муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил декабрь ойидаги Японияга расмий ташрифи икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга кучли туртки бергани қайд этилди. Шу жиҳатдан олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишни таъминлашнинг муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвалини кўриб чиқдилар. Жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ва Япония-Ўзбекистон қўмиталари мажлисини ҳамда икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш борасида фикр алмашилди.

Коронавирус пандемияси шароитида икки томонлама ҳамкорликнинг юқори суръатини сақлаб қолиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш мақсадида ўзаро алмашинувлар ва ташрифларни қайта тиклашнинг хавфсиз механизмларини биргаликда ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Халқаро ташкилотлар ва тузилмалар доирасидаги Ўзбекистон-Япония алоқаларининг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться