Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Исроил савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди

2020-08-31 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 29-август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Исроил Давлатининг Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Э.Шапира билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларни чуқурлаштиришга берилаётган муҳим аҳамият таъкидланди. Ушбу йўналишда Исроилнинг иқтисодий ривожланиш тажрибасини ўзлаштириш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва туризм каби соҳаларга Исроил инвестициялари ва илғор технологияларини жалб қилишнинг истиқболлари белгилаб олинди.

Наслчиликни ривожлантириш бўйича инновацион технологияларни жорий этиш соҳасида Исроилнинг илғор тажрибаларини тизимли равишда ўрганишни ташкил этишга алоҳида қизиқиш билдирилди, бунинг учун эпидемиологик вазият барқарорлашгани билан исроиллик мутахассисларнинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилади.

Шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва диверсификация қилиш бўйича қўшма амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида келгусида ҳамкорлик қилишга тайёрлик билдирилди.

Ўзбекистон-Исроил бизнес-форумини жорий йилнинг декабрь ойида Тель-Авив шаҳрида режалаштирилган Ўзбекистон-Исроил Ҳукуматлараро комиссиясининг 1-чи йиғилиши доирасида ўтказиш истиқболлари ва ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар тиббий туризм соҳасида тажриба алмашиш ва эпидемиологик вазият барқарорлашгани билан Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида қўшма тадбирлар, фестиваллар ва туризм ярмаркаларини ташкил этишни назарда тутган ҳолда маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик учун муҳим салоҳият мавжудлигини таъкидладилар.

Минтақалараро ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди, шу муносабат билан Бухоро ва Ҳалон шаҳарлари ўртасида қардошлик алоқаларини ўрнатиш учун имкониятлар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон томони Э.Шапирага Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги икки томонлама шерикликни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться