Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Будапештда Ўзбекистон – Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди

2021-02-18 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Венгрияга ташрифи доирасида Будапешт шаҳрида икки мамлакат ишбилармон доираларининг бир қатор вакилларини жамлаган Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто иштирок этди.

Ўзбекистон ҳамда Венгрия ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили сифатида икки мамлакат ишбилармон доираларининг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари тадбирнинг асосий мавзуси бўлди.

Тадбирни очар экан П.Сийярто икки давлат алоқаларини ривожлантиришнинг ижобий динамикасини ва Венгрия ҳукумати ҳар икки мамлакатга устувор бўлган йўналишларда иқтисодий шерикликни изчил кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади, шунингдек, венгер компанияларини ўзбекистонлик тадбиркорлар билан ўзаро алоқаларни фаоллаштиришга чақирди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз нутқида барча қўшма лойиҳалар ҳамда ташаббусларни амалга оширишда давлатнинг ҳар томонлама ёрдами кафолатланганлигини таъкидлади. Шу билан бирга, венгриялик салоҳиятли инвесторлар ва савдо шерикларини Ўзбекистон ҳукуматининг Ўзбекистон – Венгрия ишбилармонлик ҳамкорлигини жадал ривожлантиришга содиқлигига ишонтириб, икки мамлакат ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Венгрия компанияларига хорижий инвесторлар учун Ўзбекистоннинг очиқлигини таъминлаш ва жозибадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар, шаффоф ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, коррупцияга қарши курашиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва иқтисодиётда давлатнинг ролини босқичма-босқич қисқартириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Қолаверса, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, енгил саноат, озиқ-овқат саноати, ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ва банк-молия сектори каби истиқболли йўналишларда инвестициявий имкониятлар ҳам чуқур очиб берилди.

Бизнес-форум давомида, шунингдек, вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ҳамда Ўзбекистон ва Венгриянинг етакчи компаниялари раҳбарлари ўртасида “G2B” ва “В2В” учрашувлари ўтказилди. Унда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо битимларини тузиш масалаларини атрофлича муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Тадбир якунида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида паррандачилик, балиқчилик, чорвачилик ва озиқ-овқат саноати соҳаларида 12та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қатор икки томонлама битимлар имзоланди. Бундан ташқари, 76 та янги истиқболли инвестиция лойиҳаси устида биргаликда ишлашни давом эттиришга келишиб олинди. Улардан 26таси бўйича Ўзбекистон ва Венгрия тарафлардан ҳамкорлар аниқланган бўлиб, тегишли музокаралар олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва Савдони ривожлантириш бўйича Венгрия агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим, ўзаро сайёҳлик оқимлари ҳажмини кўпайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Хусусий туризм ташкилотлари Ассоциацияси ҳамда Венгрия Сайёҳлик агентликлари ва туроператорлари Ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим, шунингдек, Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида таълим тизимини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги ҳамда Венгрия фармакологик кластери ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться