Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент ЖСТнинг янги бош директорини табриклади

2021-02-18 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеалага ушбу юксак ва масъулиятли лавозимга тайинлангани муносабати билан табрик йўллади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида янги бош директор раҳбарлигида ушбу ташкилотнинг ўрни ва нуфузини ошириш борасидаги самарали ислоҳотлар амалга оширилиши ҳамда глобал инқирозни бартараф этиш ва халқаро савдо муносабатлари тизимини янада ривожлантириш бўйича таъсирчан чоралар кўрилишига ишонч билдирди.

Мамлакатимиз тез фурсатда ЖСТга аъзо бўлиши масаласида яқиндан ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани алоҳида таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться