Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликнинг янги босқичи

2021-02-22 | Хавфсизлик соҳаси

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация айни вақтда амалий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлиб турибди.

Бугун ташриф дастури доирасида Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари – Ички ишлар вазири Шайх Саиф бин Зоид Ол Нахаён билан учрашув бўлиб ўтди.

Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашувда ҳар икки томон Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил март ойида Амирликларга амалга оширган расмий ташрифи ўзбек-амирлик муносабатлари ривожининг янги босқичини бошлаб берганлигини эътироф этдилар. Шунингдек, учрашувда ички ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мавжуд шартнома-ҳуқуқий базани кенгайтириш, жиноятчиликка қарши кураш, Амирликлар Ички ишлар вазирлиги тизимида кенг қўлланиб келинаётган илғор технологиялар, фуқароларга электрон хизмат кўрсатиш, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида биргаликда ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ва истиқболли лойиҳаларни атрофлича муҳокама қилдилар.

Тадбир якуни бўйича амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор келишувларга эришилди.

Шу куннинг ўзида, Ўзбекистон делегацияси Абу-Даби шаҳрида ўз ишини бошлаган нуфузли тадбир – IDEX-2021” халқаро мудофаа ва хавфсизлик кўргазмасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Дунёнинг 60 дан ортиқ давлатларидан 1300га яқин компаниялар вакиллари иштирок этаётган мазкур халқаро кўргазма бир неча йиллардан буён мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар намойиш этиладиган халқаро майдон сифатида катта нуфузга эга.

Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад мудофаа ва полиция соҳасидаги сунъий интеллект, технология ва жиҳозларга оид сўнгги янгиликларни намойиш этиш ҳамда ушбу йўналишда давлатлар ҳукуматлари ва бизнес вакиллари ўртасида ҳамкорлик ўрнатишга кўмаклашишдан иборат.

Ташриф тафсилотлари юзасидан қўшимча ахборот бериб борилади.

ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться